3 модул. Технология ўқув предметининг мазмуни
14 мавзу. Технология ўқув предмети мақсад ва вазифалари
Reja:
Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida texnologiya o‘quv predmetining asosiy maqsadi va vazifalari.
Texnologiya o‘quv predmetining estetik madaniyat va ijodiy faoliyatni rivojlantirish kompetensiyasi.
Texnologiya o'quv predmetini faoliyatning amaliy asoslarini rivojlantirish kompetensiyasi.
Texnologiya o‘quv predmetining jismoniy rivojlanish va o‘z-o'zini asrash kompetensiyasi.
Tayanch iboralar: Texnologiya o’quv predmeti, Maqsad, vazifa, estetik madaniyat, ijodiy faoliyat, faoliyat, kompetensiya
Технология фанининг мақсади ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш, онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига ўтишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборат.
Меҳнат таълими фанининг вазифалари:
Умумтаълим мактабларида меҳнат таълими фанини ўқитишнинг мақсади – ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникма, малакаларини, меҳнатга қизиқиш, меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, аҳамиятини тушунишга ўргатиш ҳамда касб танлашга тайёргарликларини амалга оширишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги таълимий – тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларни бажариш лозим бўлади:
Таълимий вазифа – ўқувчиларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишлари учун уларга меҳнат жараёнлари, касб асосларини (технологиясини) ўргатиш ва касб танлаш билан уйгғунлаштириш орқали касбгача тайёргарлигига замин яратиш билан эгаллаган билимларини узвий ривожлантириш асосида меҳнат қуроллари, воситалари, жараёнлари, худудий ишлаб чиқаришнинг асосларини ўргатиш; техника ва технологиялар асосида эгалланаётган касб-ҳунар соҳаси хусусиятлари, шу соҳанинг илғор вакиллари фаолияти билан таништириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |