8-9-синф касбий тайёргарликкача бўлган тайёргарлик мазмуни. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тайёргарлик.
8-9 синфлар учун:
1. Халқ ҳунармандчилиги технологияси.
2. Ишлаб чиқариш асослари.
3. Касбга йўналтириш асослари.
ўқувчилар меҳнат таълими фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
меҳнат жараёни ҳақида дунёқарашга эга бўлиш;
умуммеҳнат билим, кўникма ва малакаларига эга бўлиш;
касб-ҳунарлар ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш;
халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари тўғрисида билимларга эга бўлиши;
турли материалларга бошланғич бадиий ишлов бериш кўникмаларига эга бўлиш;
миллий меҳнат анъаналари, урф-одатларини билиш;
буюмни технологик харитасини тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
Мазкур Давлат таълим стандартида умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими ва касб танлашга йўналтиришнинг таянч мазмуни ҳамда мактабни битирган ўқувчиларнинг меҳнат ва касб танлашга тайёргарлик даражасининг меёрлари ифодаланади.
Ушбу стандарт умумий ўрта таълим мактаблари учун меҳнат таълими фанидан ўқув дастури, дарслик, қўлланма ва бошқа расмий меёрий материалларни ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун асос сифатида хизмат қиладиган меёрий ҳужжатдир.
Касб танлашга йўллаш: ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонларини, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимини фарқлай олиш.
8-синф
“Технология ва дизайн” йўналиши бўйича ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
Халқ ҳунармандчилиги технологияси: ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятларини, уюшмалари ва унинг истиқболларини, халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидаларини, халқ ҳунармандчилигини танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлаш иш усулларини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |