1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюмларни таъмирлаш бўлими
- Қишлоқ хўжалиги йўналиши қишлоқ хўжалиги асослари бўлими
Пазандачилик асослари бўлими: ўқувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, ошпазлик ва андолатчилик асослари; озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, хусусиятлари, тўйимлилиги, турлари, овқатланиш меёри ва тартиби, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ҳамда уларга дастлабки ва асосий ишлов бериш йўлларини ўрганадилар; ошхоналарнинг жиҳозланиши; озиқ-овқат саноати, санитария-гигиена ҳамда меҳнат хавфсизлик техникаси қоидаларини; уй-рўзғор юритиш ва жиҳозлардан унумли фойдаланиш, оила жамғармаси, уни сарфлаш маданияти, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларидаги кенг тарқалган касблар, уларнинг таснифлари ҳақидаги тушунчаларга ҳамда пазандачиликка оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Буюмларни таъмирлаш бўлими: Турли чокидан сўкилган буюмларни таъмирлаш. Кийимларни сақлаш ва тузатиш усуллари. Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб, болалар кийимининг андозасини тайёрлаш ва тикиш. Қишлоқ хўжалиги йўналиши қишлоқ хўжалиги асослари бўлими: ўқувчилар қишлоқ хўжалиги соҳалари; деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари; агрономия асослари, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва мелиорация асослари; фермерлик ва мулкдорликнинг бошқа турлари; қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик; маҳсулотлар бозори ҳақида тушунчалар; маданий экинларнинг келиб чиқиши, тарқалиши, ўсиши ва ривожланиши; тупроқнинг тузилиши, унумдорлиги; ерга ишлов бериш ва бунда қўлланиладиган меҳнат қуроллари, машина, мосламалар ва уларнинг умумий тузилиши ҳамда ишлаш жараёнлари, уларга қўйиладиган агротехник талаблар; ўғиттурлари, ўғитлаш муддати ва унда ишлатиладиган машиналар; уруғларни тайёрлаш ва уларга ишлов бериш; уруғ ва кўчат екиш усуллари ҳамда машиналари; ғалла, дон, дуккакли, тугунакли ва илдиз-мевали экинлар; сабзавот, полиз, мева, мойли, толали ва зиравор экинлар этиштиришда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва машиналар мажмуаси; ёпиқ жойларда (иссихоналарда) экинэтиштиришнинг аҳамияти, истиқболи, хусусиятлари ва уларда ишлатиладиган кичик ўлчамли машиналар; этиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш, бирламчи ишлов бериш ва сақлашга оид билимлар ва амалий кўникмалар; чорвачилик биологияси; чорва моллари, паррандачилик ва бошқалар; чорвачиликда наслчилик; озуқабоп экинлар; чорвачиликда санитария-гигиена талаблари, зоотехника, зооветеринария асослари; чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш усуллари; қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling