Технологик конструксион харита. Технологик харита-маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқириш технологик операцияларини кетма-кетлигини баён қилувчи техник ҳужжатдир.
Технологик жараён – ишлаб чиқариладиган маҳсулотга ишлов беришнинг ягона жараёнини ҳосил қилувчи технологик операцияларнинг йиғиндиси.
Технологик операция – ишчи томонидан ўзининг иш жойида бажариладиган, якунига етказилган харакат кўринишидаги жараённинг бир қисми.
Ишлаб чиқариш технологияси қуйидагиларни билдиради:
-хом-ашё материаллар, ярим фабрикатлар ёки маҳсулотларни олиш, уларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш йўллари ва усулларининг йиғиндиси;
-юқорида кўрсатилган йўллар ва усулларни ишлаб чақувчи ва такомиллаштирувчи фан. Технологияни фан сифатида вазифаси, моддий ресурслар ва вақтни энг кам сарфлашни талаб қиладиган самарали ва тежамкор ишлаб чиқариш жараёнларини аниқлаш ҳамда амалда қўллаш мақсадида қонуниятларни топиш ҳисобланади (илмий аспекти);
-жараённинг ўзи- қазиб олиш, топиш, ишлов бериш, қайта ишлаш,ташиш, омборга жойлаш, сақлаш ва ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш.
Технологик конструксион харита жадвалини бериш.
Жараён кетма-кетлиги.
|
Технологик жараён номи.
|
Жараён ескизи.
|
Фойдаланадиган асбоблар ва мосламалар.
|
Асосий ўлчовлар.
|
1.
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Технологик жараён номи. Буюм тайёрлашда бажариладиган жараёнларнинг кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда ёзилади.
Жараён ескизи. Бажариладиган ишнинг ескизи чизилади ва ишни бажаришда фойдаланиладиган асбоблар, ўлчамлари берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |