1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet65/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Касб танлашга йўллаш: касблар таснифини, касбларда меҳнат турларининг (одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одам-белгили тизим, одам-бадиий образ) таърифини, касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талабларни, ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонларини, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимини билиш.

4 модул. Технология фани дарсларини режалаштириш.
17 - Мавзу:Технология фанига оид режалаштирувчи хужжатлар
Reja:

  1. Rejalashtirishning maqsadi va vazifalari.

  2. Taqvimiy mavzuli reja.

  3. Dars rejasi va uning konspekti.

  4. Texnologiya fanida rejalashtiruvchi hujjatlar.

  5. O'quv ustaxonalarida yasaladigan buyumlar ro’yxati.

  6. Fanlarning o'zaro bog'lanish jadvali.



Tayanch iboralar: Rejalashtirish, maqsad, mazmun. DTS.Dastur. Ishchi dastur. Taqvimiy mavzuli reja. Dars rejasi. Dars konspekti. Texnologiya fani. Rejalashtiruvchi hujjatlar. O'quv ustaxonalari

Умумтаълим мактабларида таълим жараёнини режалаштириш муҳим педагогик ва ташкилий аҳамиятга эга бўлиб, мактабларда ўқувчиларга таълим ҳамда тарбия бериш сифатини кўтаришнинг зарур шартидир.


Режалаштириш:

  • ўқув жараёнини рационал ташкил этиш учун зарур шароит яратиш, ўқув синфларининг ўқув режалари ва дастурларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ бажаришларини таъминлаш, меҳнат таълими ўқитувчисининг ҳар бир машғулотга олдиндан пухта тайёргарлик кўриш;

  • мактаб ўқув устахоналарининг ўқув жиҳозлари билан таъминлаш ва улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш;

  • умумтаълим мактабларидаги ўқитиладиган фанлар билан меҳнат таълимининг фанлараро боғланишини ўрнатиш;

  • таълим сифатини, ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари даражасини мунтазам равишда назорат қилиш;

  • ҳар бир ўқувчининг, бутун ўқув синфларининг умуман мактабнинг ўқув ишларига ўз вақтида якун ясаш имконини беради.

Меҳнат таълимини режалаштириш ўқув жараёнини аниқ ташкил этишдан иборат бўлиб, у дидактик тамойилларга тўла тўкис мос келадиган бўлиши керак. Меҳнат таълимини режалиштириш ҳар бир ўқитувчининг ДТС асосида дарсларни ташкил этиш, ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларини режа асосида олиб боришдан иборат. ДТС асосида таълим режаси ва дастурини бажаришини, меҳнат таълими бўйича ўқув материалларининг мазмунига тўлиқ эгаллашларини таъминлайди.
Маҳнат таълимини режалаштириш вақтида қуйидаги ҳужжатлар тузиб чиқилади.
1. Меҳнат таълими фани бўйича бир ўқув йилига мўлжалланган календар мавзули режа.
2. Ҳар бир йўналишлар ва синфлар бўйича бир ўқув йилига мўлжаллаб тузилган меҳнат таълими дарсларида тайёрланадиган буюмлар рўйхати.
3. Умумтаълим мактабларида ўқитиладиган фанлар билан меҳнат таълими фанидаги мавзулар бўйича боғланиш режаси.
4. Меҳнат таълими дастури асосидаги мавзу юзасидан дарс режаси ва батафсил дарс конспектга.
5. Назорат ишларини ўтказиш режаси, шакли ва мазмуни.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling