1-Мавзу. Тиббиётда ва биологияда математик статистика методларининг роли ҳақида Режа


Download 294.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi294.89 Kb.
#1454763
  1   2   3   4
Bog'liq
Тиббиётда ва биологияда математик статистика методларининг роли ҳақида



1-Мавзу. Тиббиётда ва биологияда математик статистика 
методларининг роли ҳақида 
 
Режа: 
 
1. Математика ва математик статистиканинг биологиядаги роли. 
2. Статистика. 
3. Биометрия. 
 
 
Математика ва математик статистиканинг биологиядаги роли. 
 
Ҳозирги вақтда табиий фанлар юқори тезликда ўсиб бормоқда. Ҳозирга 
келиб дунёнинг физикавий тасвири ҳақида тасаввуримиз ўзгариб кетди. 
Биологияда ҳам катта прогресс бўлиб, тирик организм ҳаётини молекуляр 
даражада ўрганиш, мураккаб ўсимлик ва ҳайвонларнинг турларининг 
тўпламлари биз яшаётган Ер шарида мавжуд бўлган, барча ҳайвонлар ва 
ўсимликларни ўрганишини амалга оширмоқда. 
Табиий фанларнинг кейинги ривожланиши ва ўсиши уларни замонавий 
математика усулларини тадбик қилишдан иборатдир. 
Бунда бир неча йиллар илгари К.Маркс қайд қилган эдики: математикани 
тадбиқ қилиниши илмда етукликдан далолат беради. 
Биологик фанига математикани тадбиқ қилиш физика ва кимё фанларига 
нисбатан кечроқ амалга оширилди. Биология вақт сифат кўрсаткичлар асосида 
ривожланиб кетди. ХВИИИ асрда Реомюр асал ариларнинг ячейкаларни 
тузилишини математик қонуниятини топишга харакат килди. Реомюрдаги 30 йил 
олдин Борелли хайвонларнинг харакатини математик ҳисоблашларини амалга 
оширди. 
Математик усулларини биология фанига тадбиқ қилди.ХИХ асрнинг 
охирида Гальтон (1899) йили янги фан биометрия асосларни ишлаб чиқди. 
Биометрия тирик организмни ўрганишда математик усуллардан фойдаланиши 
ҳақидаги фандир. ХИХ асар бошларида математик усулларни биологияга тадбиқ 
қилиш асосий масалалардан иборат эди. Улардан бири экспрементал 
методлардан фойдаланишдир. 
Эксперимент ходиса ва жараённинг холатларини сонли кўринишда 
ифодалашдан иборатдир. Физиология, генетика, радиобиология ва бошқа 
экспериментал фанларни урганишда турли хил математик усуллари ва текшириш 
методларидан фойдаланила бошланди. Масалан агрономияни ривожлантиришда 
куйидагиларни урганишни талаб килинди.
1). Хосилдорликни ошириш учун керакли булган схемани (дори, тупрокка ишлов 
беришни, турли навлардан) танлашни; 
2). Тажриба натижаларини математик усуллардан фойдаланиб анализ қилиниши;


3). Фойдаланилган усулларнинг ишончлиги кандай факторга боғликлиги;
Доривор моддаларнинг одам ёки хайвонларга таъсирини ўрганиш учун ҳам 
математик усуллардан фойдаланиш керак бўлиб колди, улар ёрдамида доривор 
моддаларнинг эффективлик даражасини ўрганиш мумкин бўлди. Кейинчалик бу 
усуллар зоология ва ботаникада олиб борилаётган илмий ишларда фойлалана 
бошлади. 
Физиклар модда тузилиши, моддаларнинг молекула, атомлардан ва 
атомлар атом ядроси, ҳамда ядро атрофида маълум орбиталар бўйича 
ҳаракатланувчи электронлардан ташкил топганлигини ўрганишда статистик 
қонуниятдан фойдаландилар. Шулар асосида физикада статистик физика фани 
дунёга келди. Физикада физикавий ходисаларни ўрганиш яъни радиоактив 
емирилиш, термодинамика ходиса ва бошқалар статистик қонуниятларга кура 
ўрганилади.
Статистик қонуниятларнинг кашф қилиниши натижасида термодинамика 
қонунлари чуқурроқ ўрганиб, уларни барчага тушунарли равишда асослаб 
берилди. 
Худди шу кўринишда айрим биология соҳаларида математикани тадбиқ 
қилиш амалга оширилмоқда. 
Барча ҳайвонлар масалан, сигирлар бир-биридан бераётган сутининг 
миқдори билан, вазни билан, сутидаги ёгнинг миқдори билан; кўйлар эса 
жуннинг узунлиги ва қалинлиги билан, вазнни билан; бугдойлар-бошоқдаги дон 
сони билан, ҳар бир доннинг оғирлиги билан фарқланадилар. 
Биологик тўпламларни ўрганишда математик статистика методларидан 
фойдаланиш асосида биология статистика фани вужудга келгандир. 
Математика ва математик статистиканинг биологиядаги роли ахборот 
назарияси ва кибернетиканинг, шу билан бирга математиканинг бошқа соҳалари 
ривожлана бошлади, уларнинг ичида эхтимоллик назарияси, математик 
статистика ва математиқ мантиқлар алоҳида ўринни эгаллайди. 
Замонавий биологияда математик статистикани тадбиқ қилиниши билан 
чегаралланмайди, шунинг учун ҳам биометрия математик статистикага қараганда 
кенг қўлланилади. Уларда математиканинг бошқа соҳалари дифференциал ва 
интеграл ҳисоблашдан, сонлар назариясидан, матрицали алгебра ва бошқалардан 
кенг фойдаланилади. 
Бошланғич ҳолларда биологияга математика ва математик статистиканинг 
кўлланилиши лаборатория ва табиатдаги ҳодисаларни кузатишда олинган 
натижаларни статистик қайта ишлашдан фойдаланилди. 
Бундай масалалар ўсимлик ва ҳайвонларга ташқи ва ички таъсирлар 
натижасида физиологик ва экологик белгиларнинг ўзгаришини миқдорий 
жиҳатдан ўргана бошлади. Бундан ташқари айрим турларнинг бир-бирига 
ўхшашлиги ва уларнинг бир-биридан фарқлари, популяциянинг индивидуал 
ўсиши фақат математика ва математик статистика методлари билан текширишни 
амалга оширилади. 


Ҳозирги вақтда биологиянинг айрим соҳаларида генетика, эволюцион 
ўзгариши жараёнида, селекция ва физиологияда бўладиган ўзгариш ва 
жараёнларни математик тенгламалар билан ифодаланиши йўлга кўйилмокда. 
Сизнинг ўқув режаларингизда математика ва математик статистика фанлари 
киритилган бўлиб, шулардан келгуси илмий педагогик ёки илмий тадқиқот 
ишларингизда фойдаланиш имкониятини яратиш масаласи қўйилган. 
Шу масалани хал қилиш учун математик ва математик статистика фанни 
яхшилаб ўрганишларингизни талаб қилинади.

Download 294.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling