1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари


Download 73.66 Kb.
bet6/8
Sana23.04.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1389897
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-maruza

Асосий таъриф ва тушунчалар
Двигателларда кулланилган асосий атама ва тушунчаларни изохлаш учун бир цилиндрли поршенли ИЁД схемасидан фойдаланамиз.
Юкори четки нукта (ЮЧН) - поршенни тирсакли вал укидан энг узок турган холати.
Пастки четки нукта (ПЧН) - поршенни тирсакли вал укига энг якин турган холати.
Поршен йули - поршенни бир четки нуктадан иккинчи четки нуктагача караб харакатланганидаги босиб утган масофаси (четки нукталар орасидаги масофа). Одатда поршен йули S харфи билан белгиланиб тирсакли вал кривошипининг икки радиусига тенг, яъни S = 2R.
Цилиндрнинг ишчи хажми — ушбу хажм поршен ЮЧН дан ПЧНга харакатланиб булганида хосил булади (четки нукталар орасидаги хажм) ва Vh харфи билан белгиланиб, куйидагича аникланади:

бунда D - цилиндр диаметри, м; S - поршен йули, м;
Сиқиш камерасининг хажми - поршен ЮЧН да турганида унинг туби билан двигател блокининг каллаги орасидаги хосил булган хажм ( Vc).
Цилиндрнинг тула хажми — поршен ПЧН да турганида унинг туби билан двигател блокининг каллаги орасида хосил булган хажм булиб куйидагича аникланади:

Двигател литражи - двигателнинг барча ишчи хажмларини литрда ифодаланган йигиндисига тенг булиб, куйидагича аникланади:
V,=Vh.i,
бунда i - двигателдаги цилиндрлар сони;
Сиқиш даражаси — цилиндрнинг тула хажмини сикиш камерасининг хажмига нисбати билан аникланади:
Сикиш даражаси улчов бирлиги йук сон булиб поршен ПЧН дан ЮЧН га етганида ишчи аралашманинг хажми неча марта камайишини курсатади. Сикиш даражаси канча куп булса сикиш такти охиридаги ишчи аралашманинг харорати ва босими шунча катта булади.

Иш цикли — цилиндр ичида кетма-кет бажариладиган жараёнлар мажмуаси натижасида ёкилги энергиясини механик ишга айлантиришни таъминлайди.
4 тактли двигателларда иш цикли тирсакли валнинг икки марта айланишида содир булади (поршенни турт марта бир чекка нуктадан иккинчисига бориб келганида), 2 тактли двигателларда эса тирсакли вални бир марта айланганида (поршенни икки йулида) иш цикли тулик содир булади.
Такт — двигател иш циклини бир кисми булиб, поршенни бир чекка нуктадан иккинчи чекка нуктага харакатланиши вактида бажарилади, яъни такт поршенни бир мартадаги тулик йулида содир булади.

Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling