1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари


Download 73.66 Kb.
bet8/8
Sana23.04.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1389897
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-maruza

Механик исрофлар
Цилиндрларда хосил килинадиган индикатор ишнинг бир кисми ИЁДнинг узида йуколади, яъни турли каршиликларни енгиб утишга, ички эхтиёжларни кондиришга кушимча талабларни каноатлантиришга сарфланади. Бу исрофлар механик исрофлар деб аталади.
Механик йукотишларни уртача босими куйидаги ифода билан аникланади:
Рм=Ришк+Рём+Ргаз+Рвент+Ркомп.
бу ерда Ришк- ишкаланишдаги исрофлар, Рем- ёрдамчи механизмларни харакатга келтиришга сарф буладиган исрофлар, Ргаз - газ алмашинувини амалга оширишга сарфланган исрофлар, Рвен- вентиляторни харакатга келтиришга сарф булган исроф, Ркомп- компрессорни харакатга келтириш учун сарф буладиган исроф.
Ишкаланишга буладиган исрофлар механик исрофларнинг асосий кисмини ташкил этади (босим остида киритиш усули кулланилмаган ИЁД ларда 70...75% га етади. Уларнинг 2/3 кисмини поршен ва халкаларнинг цилиндр деворларига ишкаланиши ташкил этади. Ёрдамчи механизмларни юргазишга энергиянинг 10...15% газ алмашуви амалга ошишига 15...20% сарфланади. Ички исрофларнинг уртача босими ва уларнинг ИЁД хосил киладиган индикатор кувватидаги улуши узгариб туради. Бу курсаткичлар двигателнинг ишлаш режимига, ишлатиш шароитига ва холатига караб узгаради. Улар тезлик режимига кура кучли узгариб, валнинг айланиш частотаси катта ИЁД ларда уларнинг киймати энг юкори курсаткичга етади. Валнинг айланиш частотаси узгарганида ички исрофлар ушбу муносабат буйича узгаради:
Рм=А+В*Сn+C*C2n
бу ерда А, В ва С - ИЁД га хос булган доимий катталиклар, Сn-поршеннинг уртача тезлиги.

бу ерда S - поршен йули.
Аксарият ИЁДлар учун юкорида келтирилган муносабатнинг иккинчи тартибли хади хисобга олинмайди ва ушбу куринишдаги муносабат берилади:
Рм=А+В*Сn.
Босим остида киритиш усули кулланилмаган ИЁД ларнинг турли гурухлари учун А ва В нинг кийматлари куйидаги жадвалда келтирилган.

№ Ички ёнув двигателларнинг гурухи А В


1 Ажартилмаган камерали дизеллар 0,105 0,012
2 Ажратилган камерали дизеллар 0,105 0,0138
3 Карбюраторли ИЁД (S/D>1 да) 0,05 0,0155
4 Карбюраторли ИЁД (S/D<1) 0,04 0,0135


Ички исрофлар ИЁД конструкгиясини такомиллаштириш, ишкаланувчи юзалар хоссаларини яхшилаш, ИЁДнинг энг макбул иссиклик холатини танлаш, мойлар сифатини ошириш, ИЁД ларни техник жихатдан саклаш йуллари билан камайтирилади.
Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling