7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 221.82 Kb.
bet1/15
Sana21.04.2023
Hajmi221.82 Kb.
#1375352
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-9maruza


8- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Режа:
1.Нитратларнинг қайтарилиш ва аммиакнинг ассимиляция йўллари.
2.Ўсимликлар ўзлаштириши қулай бўлган азот шакиллари.
3.Азотни фикциация қилувчи микроорганизмлар, азот фикциациясининг
молекуляр механизми.
4.Нитрат редукцияси ва азотни ўзлаштириш йўллари.
Нитратларнинг қайтарилиш ва аммиакнинг ассимиляция йўллари.
Ўсимлик учун азот жуда ноёб элемент ҳисобланади. Азот 1772 йилда шотланд химиги, ботаниги, врачи Д.Резерфрод томонидан очилган ва уни “ҳаётчан” модда эмас деб атаган, қандай маънода ўсимликни ўзлаштриши маъносида. Бироқ азот ҳаёт учун муҳим ахамиятга эга бўлган органик бирикмалар оқсиллар, нуклеин кислоталар таркибига кириши кейинчалик маълум бўлди. Агар айрим микроорганизмлар атмосфердаги азотини ўзлаштириш хусусиятига эга бўлса, ўсимликларда фақат минерал азотни, ҳайвонлар эса, барча органик азот бирикмаларни ўзлаштиради. Ҳайвонлар азотни бехуда сарф қилади, улар азотни мочевина кислотаси, мочевина ва бошқа азот тутувчи моддалар сифатида ажратиб чиқарди. Ўсимлик ҳеч қачон азотли бирикмаларни бехуда ажратиб чиқармайди, уларни реутилизация қилган тақдирда ҳам азотсиз моддаларга алмаштриб реутилизация қилади. Ўсимликни яшаш муҳитида азот етишмаса уни ўсиши секинлашади, ён новдаларни пайдо бўлиши сусайади, донлиларни чайланиши кечкади ва барглари майдалашиб қолади, илдизлар ҳам шохланмайди.
Азот танқислиги эрта бошланса, барглари оч-яшил тусга кириб, хлорофилл синтези секинлашади. Азот танқислиги узоқ давом этас, оқсилларни гидролизланиши, хлорофилларни парчаланиши тезлашади, биринчи навбатда етилган барглардан ёш баргларга эриган моддаларни оқими пасайади. Азотни танқислиги вегетатив ўсишни ва уруғни эрта етилишига олиб келади. Азот табиатда кенг тарқалган элемен ҳисобланади.
С.Н.Виноградский тупроқ таркибида бўлиб ўтадиган биологик жараёнларни ўрганишда кенг миқёсда илмий ишлар олиб борган ва у тупроқ микробиологияси фанини асосчиларидан ҳисобланади. Хозирда маълум бўлдики, тупроқда турли туман микроорганизмлар озиқланиб ҳаёт кечииши аниқланган.
1.Аммонификаторлар: таркибида азот тутувчи органик моддаларни (оқсиллар, нуклеин кислоталар, мочевина ва бошқ.) парчалаб аммиак ҳосил қилувчи микроорганизмлар.

Download 221.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling