7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 221.82 Kb.
bet8/15
Sana21.04.2023
Hajmi221.82 Kb.
#1375352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
8-9maruza

Фосфор алмашинуви. Фосфор жадал оксидланувчи бўлмаганлиги туфайли табиатда эркин ҳолда учирамайди. Табиий фосфоритлар таркибидаги фосфор миқдори 5-35% гача етади. Фторапатит 2Са5(Р04)3F хлорапатит 2Са5(Р04)3СI деб аталадиган фосфоритлар фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий ҳом ашё ҳисобланади. Фосфор ўсимликнинг илдиз тизимига ортофосфат кислотанинг (Н2Р0-4 , Н2Р02-4, -Р03-4) анионлари кўринишида келиб тушади. У ҳужайрада қайтарилмайди, барча бирикмалар таркибига фақат оксидланган шакилда киради ва ҳар қандай шароитда ҳам ўзини оксидланганлик даражасини ўзгартимайди. Шу хусусиятлари билан азот ва олтингургут алмашинувидан фарқ қилади.
1.Фофсфорланиш; OН
/
R - OH + РO43- → R - O ≈ Р = O
\

O
//
R - СOOН + РO43- → R - С OН
\ /
O ≈ Р = O
\


2.Трансфосфорланиш;
АТФ + глюкоза →Гл.ф-фат + АДФ
АДФ + АДФ → АТФ + АДФ
Кимёвий нуқтаи назардан қараганда организмдаги фосфорни барча ўзгаришлари фосфат кислота қолдиғини бирикиш ёки кўчиб ўтишига яъни, фосфорланиш ёки трансфосфорланишига олиб келади. Органик моддага фосфат кислота қолдиғи қўшилиши фосфорланиш деб аталади. Фосфорланиш ёки трансфосфорланиш жараёнлари ҳужайрани ҳаёти учун зарур бўлган фосфорли бирикмалар ва энергия билан таъминлайди.
Гликолизда ≈ Р энергияси = 14 кДж/мол га тенг;
АМФ → 14 кДж/ мол га тенг;
АДФ → АТФ 30,6 кДж / мол.
СН2 OН
| /
С-O ≈ Р =O фосфоенол пируватда → 60,7 кДж/мол
| \
СOOН OН
Айрим фосфор-органик бирикмаларга бир ёки икки молекула фосфат кислота қолдиғи қўшилганда макроэргик (≈) боғли бирикмалар ҳосил бўлади. Масалан, аденозиндифосфат (АДФ) молекуласида иккита, аденозинтрифосфат (АТФ) молекуласида учта фосфат кислота қолдиғи қўшилишидан ҳосил бўлган. АДФ да битта, АТФ да иккита макроэргик боғ бўлади. АДФ ва АТФ молекулалари моддалар алмашинуви жараёнида муҳим ўринни эгаллайди, яъни энергияни тўплаш ва бериш функциясини бажаради.
Тирик организмларда Р04 аниони, аденин асоси билангина боғланмасдан, балки, цитозин (Ц), тимин (Т), гуанин (Г) ва урацил (У) асослари билан бирикканлигидан, бу асослар ҳам энергияга бой ди- ва трифосфат формаларида синтезланади. Шулардан ГТФ энергияси оқсилларни, ЦТФ энергияси ёғсимон липидларни ва УТФ углеводларни синтезлашда сарфланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган энергияга бой бирикмалар АТФ энергияси ҳисобига синтезланади.
Ўсимлик организмининг ҳаёт фаолиятида фосфорланиш жараёнлари муҳим ўрин тутади. Фосфорланиш реакциялари туфайли, ҳужайра ишлаши учун зарур бўлган бой энергия, нафас олиш ва фотосинтез жараёнларида келиб чиқади. Шунинг учун ўсимлик организмида фосфор айланиши муаммоси-бу бир вақтни ўзида энергияни ўзгариш муоммоси ҳам ҳисобланади. Фосфор оқсилларни фосфорланишида иштирок этади, фосфорланган оқсиллар ҳужайрани бўлинишида, дифференцияланишида, РНК ва оқсиллар синтезида иштирок этади.
Фосфорнинг Са, Мg, К тузлари 6 атомли спирт инозит билан бирикиб, заҳир модда шаклида фосфор-органик бирикма фитин синтезланади. Фитин фосфор захирасининг 50% ини ташкил қилади.
Анорганик фосфор захираларидан анорганик полифосфатлар шаклида бўлади.
Фосфор -Р03-4 анионлари кўринишида илдизда сўрилиб симпласт орқали ксилема найчаларига келиб тушади ва баргларга етиб келади. Элаксимон найчалар орқали ўсиш конусига ва етилган меваларга боради. Ўсимлик ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни реакциялари фосфорга боғлқ. Фосфор тақчиллигида фосфор-органик бирикмалар парчалана бошлайди, нуклеинкислоталар синтези сусайади. Ўсимлик ёш пайтларида фосфорга ўта сезгир бўлади.

Download 221.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling