7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 221.82 Kb.
bet2/15
Sana21.04.2023
Hajmi221.82 Kb.
#1375352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-9maruza

2.Азотфиксаторлар: молекуляр азотни боғловчи микроорганизмлар.
3.Нирификаторлар: кислороддан фойдаланиб аммиакни нитритларгача оксидлайди.
4.Динитрификаторлар: Нитратларни молекуляр азотга айлантирди. Динитрификаторлар кислород етишмаганда ҳам нитратлардан кислородни олиб тупроққа бириктиради ва атмосферага азотни чиқаради. Азот шакилларини трансформацияси билан боғлиқ бўлган бактериялардан ташқари, тупроқдаги целлюлозани парчаловчи бакетериялар, турли ҳил элементларни ( олтингургут, фосфор) кайта ишловчи бактериялар ва тупроқдаги сликатлардан калий ажиратиб чиқарувчи бактериялар ҳам бор. Айрим микроорганизмлар ўсимликларни витаминлар, аминокислоталар билан ҳам таъминлайди. Шунинг учун микроорганизмларни ўсимликлар ҳаётида роли катта ва мураккаб бўлади.
Ўсимликлар ўзлаштириши қулай бўлган азот шакиллари. Азот табиатда кенг тарқалган элементлардан бири ҳисоб-ланади. Ер юзида унинг асосий формалари литосфера билан боғланган азот ва атмосферада газ холатидаги молекуляр (N2 ) ни ҳаводаги массас 75,6% ни ташкил қилади. Ҳисоб-ларга кўра атмосферадаги азот заҳираси 4.1015 т. ни ткшкил этади. Ер юзасини 1м2 устида 8т. азот бўлади. Бироқ молекуляар азотни юқори ўсимликлар ўзлаштира олмайди, азотофиксатор-микроорганизмларни ҳаёт фаолияти туфайли ўсимликлар ўзлаштириши учун қулай шакилга ўтади. Литосферада боғланган азот заҳираси юқори бўлиб 18.1015 ни ташкил этади. Бироқ ердаги азотни умумий заҳирасидан 0,5-2% ни ўсимлик тўғридан тўғри ўзлаштира олади. 1га ҳайдаладиган қора тупроқда ўртача 200кг ўсимлик ўзлаштира оладига азот, подзол тупроқларда эса уни миқдори 3-4 маротаба оз бўлади. Бу азот асосан NH+4 ва NO-3 иони шаклида учирайди.
NO-3 ионлари ҳаракатчан, тупроқда яхши фикциация бўлмайди, тупроқ сувлари билан енгил ювилиб чуқур сув қатламларига ўтиб кетади. Баҳор ойларида тупроқ таркибидаги нитратлар миқдори ортиб кетади, бу даврда нитрафикацияловчи бактериялар фаолиятига қулай шароит вужудга келган бўлади. Тупроқ эритмаси таркибидаги азот, NO-3 ни миқдори ўсимлик нитраларни ютиши, микробиологик жараёнларни ва ювилиши жараёнларини тезлигига қараб кучли ўзгариб туради.
NH+4 катионлари кам харакатчан, манфий зарядланган заррачаларга яхши адсорбцияланади, ёғингарчилик даврларида кам ювилиб кетади, шунинг учун тупроқ эритмаси такибида унинг концентрацияси NO-3 ларга нисбатан юқори бўлади. Қишлоқ ҳўжалик экинларини ўстириш жараёнида минерал ўғитлар беришга катта аҳамият берилади. Табиий шароитларда эса бу ролни махсус микроорганизмлар гурухи зиммасида бўлади. Бу эса юқорда айтиб ўтилганидек азотофиксаторлар, ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларини чириши туфайли ҳосил бўлган органик азотни ўсимлик ўзлаштириши учун қулай қилиб минераллаштириб NH+4 ёки NO-3 шакилга олиб ўтиш хусусиятига эга бўлган тупроқ бактериялари фаолиятидан хосил бўлган азот, тупроқдаги азотни асосий қисмига тўғри келади.
Тупроқдаги органик азотни NH+4 катионига айланиш жараёнига аммонийфикация дейилади. Бу жараённи гетеротроф мироорганизлар амалга оширади, бу жараён схематик таризда куйидагича бўлади: тупроқдаги органик азот---- RNH2 + CO2 + қўшимча маҳсулот

Download 221.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling