Мавзу : Тупроқ таркибидаги нитратли азот миқдорини Гранвалд Ляжу усули билан аниқлаш


Download 8.12 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi8.12 Kb.
#1482837
Bog'liq
tuproqshunoslik labaratoriya

Мавзу : Тупроқ таркибидаги нитратли азот миқдорини Гранвалд Ляжу усули билан аниқлаш

  • Мавзу : Тупроқ таркибидаги нитратли азот миқдорини Гранвалд Ляжу усули билан аниқлаш
  • Tyпроқ таркибида нитратлар миқдори асосан тупроқда органик бирикмаларнинг чириши (микроорганизмлар ёрдамида) ёки ерга солинган минерал ўғитларга боғлиқ. Нитратлар сувда яхши эрийди, тупроқнинг сингдириш комплексига кирмайди, яъни тупроққа сингмайди. Нитратлар эрувчан бўлганлиги учун тупроқнинг пастки қатламига чўкиши ёки юза қатламига кўтарилиши мумкин.
  • Машғулотдан мақсад. Тупроқ таркибидаги нитратларни Гранвальд Ляжу усулида калориметр ёрдамида аниқлаш. Бу усул ишқорий муҳитда дисульфофенол кислота таъсир эттириш йўли билан суюқликни чўкмага туширишга асосланган.

Бунинг учун маълум миқдорда сувли сўрим тайёрланиб, сўнгра у буғлатилади. Қолган қуруқ қолдиққа дисульфофенол таъсир эттирилади, натижада нитратлар билан дисульфофенол тринитрофенолга айланади. Бунда

  • Бунинг учун маълум миқдорда сувли сўрим тайёрланиб, сўнгра у буғлатилади. Қолган қуруқ қолдиққа дисульфофенол таъсир эттирилади, натижада нитратлар билан дисульфофенол тринитрофенолга айланади. Бунда
  • қуйидагича реакция боради:
  • C6H4(H2SО4)3ОH + 3HNО3= C6H2(NО2)3ОH + H2SО4 + 2H2О
  • Кейинчалик тринитрофенол ишқорий муҳитда аста секин сариқ тусга киради:
  • C6H2(NO2)3OH + NH4OH = C6H2(NО2)3ОNH4 + Н2О

Эритманинг ранги қанча кўп сарғайса нитрат микдори шунча кўп бўлади.

  • Эритманинг ранги қанча кўп сарғайса нитрат микдори шунча кўп бўлади.
  • Керакли асбоб ва реактивлар: техник тарози, 250 мл ли конуссимон колба, фильтр қоғоз, 10мл ли пипетка, чинни косача, сув ҳаммоми, 100 мл ли ўлчов колба, ФЭК, алюминийли аччиқтош дисульфофенол кислота, NaOH нинг 10% ли эритмаси, лакмус қоғоз.
  • Иш тартиби. Сувли сўрим тайёрлаш учун (тупроқ билан сув 1:5 нисбатда олинади), тешикларининг диаметри 1 мл ли элакдан ўтказилган тупроқдан техник тарозида 30 г тортиб олинади ва конуссимон колбага солинади.
  • Унга жуда оз миқдорда алюминийли аччиқтош қўшилади ва устига 150 мл сув солиб беш минут чайқатиб, кейин фильтрланади. Фильтратдан 10 мл ўлчаб олиб, чинни косачага қуйилади.
  • Чинни косачани сув ҳаммомига қўйиб, фильтрат буғлатилади, чинни косача совитилади, косачага 18-20 томчи дисульфофенол кислота томизилади, унинг устига 15 мл сув қуйилади ва аралашманинг ранги сариқ тусга киргунга қадар (ёки қизил лакмус кўкаргунча) оз-оздан ишқор томизилади. Шундан сўнг аралашмани 100 мл ли ўлчов колбага солиб колбанинг белгисигача сув қуйилади. Колба яхшилаб аралаштирилади ва калориметр ёрдамида текширилади. Агар аралашма тўқ сариқ, рангли бўлса, уни суюлтириб, сўнгра калориметрдан ўтказиш керак.

Ўрта Осиё тупроқлари таркибидаги умумий азотиинг қатламлар бўйича тахминий миқдори (қуруқ тупроққа нисбатан % ҳисобида)

  • Ўрта Осиё тупроқлари таркибидаги умумий азотиинг қатламлар бўйича тахминий миқдори (қуруқ тупроққа нисбатан % ҳисобида)
  • Натижа қуйидагича ҳисобланади:

х — NО3 миқдори мг/кг тупроқда; О — NО3 миқдори эгри чизиқдаги * курсаткич. 1 гектар ердаги нитрат миқдорини ҳисоблаш учун анализдан чиққан сонни 4 000 000 га кўпайтириб (1 га ернинг хайдов қатлами тупроғининг оғирлиги) сўнгра 1 000 000 га бўлинади (мг ни кг га айлантириш учун).

  • х — NО3 миқдори мг/кг тупроқда; О — NО3 миқдори эгри чизиқдаги * курсаткич. 1 гектар ердаги нитрат миқдорини ҳисоблаш учун анализдан чиққан сонни 4 000 000 га кўпайтириб (1 га ернинг хайдов қатлами тупроғининг оғирлиги) сўнгра 1 000 000 га бўлинади (мг ни кг га айлантириш учун).
  • Маълумки, 1 га ернинг сатҳи S = 10 000 м3, ўртача ҳайдов қатлами 0,30 м олинади, 1 м3 тупроқнинг солиштирма оғирлиги— 1,200 кг га тенг, буларнинг ҳаммасини бир-бирига купайтириб чиққан 3600 тонна ёки 3600 000 кг ни яхлитлаб, 4 000 000 кг хосил қилинади. Демак, тупроқ таркибидаги ҳаракатчан нитратни аниқлаб, қўлланиладиган ўғит нормасини аниқ билиб олиш мумкин.

Download 8.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling