7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 221.82 Kb.
bet14/15
Sana21.04.2023
Hajmi221.82 Kb.
#1375352
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
8-9maruza

Молибден. Мo бир неча ферментлар иши учун муҳим, жумладан; нитрат азотни нитритга қайтарилишдаги нитратредуктаза ва азотфикцация қилувчи микроорганизмларда газ ҳолидаги азотни аммонийга айлантириш учун жавобгар бўлган нитрогеназалар таркибига киради. Юқори ўсимликлар нитратредуктазаси - бу флавопротеид, молекуляр массаси 200-300 кД атрофида бўлиб, таркибида гем ва молибден тутади. Ҳозирги даврда нитратредуктаза юқори ўсимликларни таркибига кирувчи бирдан-бир фермент ҳисобланади. Муҳит таркибига нитратлар ва молибден қўшилгандан кейин 0,5-3 соатда нитратредуктаза ферменти ҳосил бўлади.
Нитратредуктаза ферментини фаоллиги ўсимликни нитрат билан озиқлантирилганда, аммиак билан озиқлантиргандагига нисбатан 10 баробар фаоллиги ортади. Молибден трикарбон кислоталар циклидаги сукцинатдегидрогеназа ферментини фаоллаштиради.
Молибден етишмаслигини биринчи белгилари эскирган баргларни хлорозга учираши. Бу элемент етишмаслиги натижасида азот алмашинуви бузилади: оқсил синтези камайади, шунинг билан бир вақтда аминокислоталар ва уларнинг амидларини миқдори пасайиб кетади. Молибденсиз ўсимлик таркибида аскорбин кислота миқдори кескин тушиб кетади. Бу МЭ ни етишмаслигидан фосфор алмашинуви бузилади.
Бор. Бу микроэлемент ҳужайраларнинг чўзилишида, нуклеин кислоталар синтезида, ҳужайраларнинг гармонлар таъсирига реакцияси, мембрана-ларни нормал функцияси учун зарурлиги, биронта ферментлар таркибига кирмайди, лекин, ферментатив реакциялар тезлигига таъсир қилади, фер-мeнтлар ўзи фаоллашмасдан ёки инактивация бўлмасдан, уларни субст-ратига таъсир қилади. Борни муҳим хусусиятларидан бири оддий қандлар, полисахаридлар, спиртлар, феноллар ва бошқа моддалар билан комплек бирикмалар ҳосил қилади. Борни сахароза билан қилган бирик-маси, уни осонлик билан мембранадан ўтиб, флоэмада тез ҳаракат қили-шига ёрдам беради. Атмосферадаги С02 нишонлаб ўтаказган тажриба-лар шу нарсани кўрсатдики, бор билан озиқлантирилганда фотосинтезда ҳосил бўлган махсулотлар, ўсимликни бошқа органларига тезроқ оқиб ўтади. Эҳтимол бу ҳолат бор иштирокида ўсимликни тез гуллашига сабаб бўлса керак. Бор глюкоза-1-фосфатни крахмалга айланишини тормозлаб қўяди, шунинг учун ўсимликда бор етишмаслиги- дан баргларда крахмал ва қандлар кўп тўп-лaниб қолади, уларни поясида, илдизида ва мевасида аксинча углеводлар оз бўлади. Бор оксидланиш жараёнларини фаоллаш-тиради, оқсиллар, АТФ синтези, илдизлар орқали кальцийни ютиши, ток-сик феноллар ҳосил бўлишини катализловчи айрим ферментларни ингиби-тори бўиши ҳам мумкин. Бор етишмаслигидан нуклеин кислоталар синтези изидан чиқади. Бу элемент бошқа тўқмаларни меристемасини шакланишида зарур бўлади, бор элементисиз органик килоталарни аминланиши тормозланади.

Download 221.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling