7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 221.82 Kb.
bet13/15
Sana21.04.2023
Hajmi221.82 Kb.
#1375352
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
8-9maruza

4 Н20 → 4 0Н + 4Н++ 4е-
4 ОН → 2 Н20 + 4 е- + 02
-------------------------------------------
4 Н20 → 02 + 4 Н++4 е- + 2 Н20
Микроэлемент МnO-2 дуккаклиларга хос бўлган элемент ҳисобланади. Мn нитратларни қайтаришда иштирок этади. Дуккаклиларни асосий вазифаси нитрогеназа ферменти иштирокида ҳаводаги N ни нитритгача қайтаради. Ўсимликларни ўсиб ва ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган-фитогармон Индол сирка кислотасини оксидлашда ҳам иштирок этади.
Мис. Мис ҳам темир каби нафас олишда ва фотосинтезда электрон транспорти занжирида қатнашади. Масалан; Фотосинтез электрон транспорт занжирида мис тутувчи кўк рангли оқсил пластоцианин таркибига киради. Миснни кўп қисми(барг таркибидаги мисни 75%) хлоропластларда бўлади ва шунинг билан бирга фенолларга электрон бириктиришда ёки аскорбин кислотани кайтаришда иштирок этувчи дифенолоксидаза ва аскорбинатоксидаза ферментлари таркибига ҳам киради. Бу ферментларда мис оқсил билан сульфигидрил группа орқали бириккан бўлиши мумкин. Бу жараёнлардан ташқари мис нитратредуктаза ва протеаза ферментларини фаоллаштиради демак, оқсил ва азот алмашинувида ҳам иштирок этар экан. Мисни кучли дефитцидлигида муддатидан илгари барглари тўкилиб кетади, ўсиши тормозланади ва бор, рух маргенецлар ўз функциясини бажармайди.

Рух. Кўпчилик ферменларни фаоллигини ва шунинг билан бирга хлорофил синтезини, карбоангидраза таркибига киради, С02 гидротациясини катализлаб, кўмир кислотаси ҳосил бўлиши, уни сувга ва С02 парчалнишини реакцияларида иштирок этади. Бундан ташқари рух нафас ферментлар, фосфо-пируват-гидротаза, кетозо-1-фосфатаольдолаза, гексокиназа, дегидрогеназа, фосфоглицерин альдегидини фаоллаштиради.Рух иштирокида калий, марганец ва молибденни ютилиши кучайади. Рух ИУК, ҳосил бўлишини ва триптофан синтезини тезлаштиради. Ўсимликка рух берилганда ИУК ҳосил бўлиши ва ўсиш тезлашади.
Рух етишамслигини дастлабки белгилари барг пластинкасини томирлари бўйлаб, тўқ кўк ранг пайдо бўлади. Рух танқислиги давом этса, тўқмалар нобуд бўлиб, ўсиш нуқтаси парчаланиб кетади.

Download 221.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling