O O сульфирилаза || ||
SO-24 + АТФ--------------→ Аденин - O - Р - O - S - OН +РРi
| |
OН OН
Сульфат АТФ-сулфорилаза ферменти таъсири остида АТФ таркибидаги фосфорил группани бириктриб олади ва натижада аденозин -5- фосфосульфат (АФС) ва пирофосфат ҳосил бўлади. Сўнгра АФС сульфатни фаоллашган шакли 8 та электронни қабул қилиб қайтарилади. SO-23 ни қайтарилиши икки компонентдан ташкил топган ферментлар (АФС-сульфотрансфераза, тиосульфаноатредуктаза) ва паст моекулали SН-группа ташувчи-оқсил акцептори (сулфогрупп SН-ташувчи оқсил) ва кофактор ферродоксин комплекслари билан амалга ошиши аниқланган. Сульфогруппани акцепторловчи оқсил тиосульфонатредуктазани простетик группаси деб тахмин қилинади.
Сульфогруппани тиолгача ферредоксин ёрдамида қайтарилади ва бу жараёни тўғридан-тўғри оқсил ташувчида бўлиб ўтади. Охирида оқсил ташувчи тиол группани O-ацетилсеринга (механизми номаълум) беради, натижада -S--ташувчи оқсил дастдабки ҳолатига регенерация бўлади, ацетилсериндан цистеин ва сирка кислита ҳосил бўлади. Бу реакцияни куйидаги кетма-кетликда ёзиш мумкин.
трансфераза
АФС + [оқсил - S-] ------→ + [оқсил - S- S3- ] + АМФ
редуктаза
[оқсил - S- S3-] +ФДқайтар -----→ [оқсил-S-S-]+ФДоксид+3Н20
+6+, 6е-
Ҳосил бўлган S - S- - группа ташувчи оқсил куйидаги реакция орқали цистени таркибига қўшилади.
СOOН |
[S-S--ташувчи оқсил] + Н2N-CH-СН2-O-СO-СН3 + ФД(қайт.) ------→̶̶̶̶̶̶̶̶̶
Н+, 2е
HS-CH2-CH(NH2)-COOH + CH3COOH + [-S ташувчи оқсил] +ФД(оксид.)
Цистеин ук.к-та
Цистеин - биринчи турғун маҳсулот бўлиб, бу ерда олтнгургут қайтарилган шакилга ўтади. Цистеинни яқин ҳосилаларидан цистин ҳисобланади. Цистеин сульфгидрил группасини ферментатив оксидланишидан дисулфид боғ ҳосил бўлади.
Цистеин ҳам метионини ўтмишдоши ҳисобланади (СН3SСН2СН2СНNН2С00Н). Метионин муҳим олтингургут тутувчи аминокислота бўлиб, ўсимликдаги метаболик охирги йўли сульфат редукциясидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |