1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари
Download 73.66 Kb.
|
1-maruza
1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари. Тракторлар ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги саноатнинг мохияти, унинг ривожланиш боскичлари. Гилдиракли ва занжирли тракторларнинг умумий конструксияси. Асосий агрегатлари ва механизмлари. Тракторлар таснифланиши ва уларнинг турлари. Мамлакатимиз ва хорижий тракторсозлик саноатининг тахлили.Двигателллар ва асосий механизмлар, тизимлар таснифи. Тракторларда кулланиладиган двигателлар вазифаси ва таснифи. Карбуяторли ва дизел двигателларининг умумий конструксияси,двигател цлиндрларида даврий кайтариладиган жараёнлар. Двигателнинг асосий механизм ва тизимдари. Режа: Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари конструксияси фанининг бакалаврларни тайёрлашдаги ўрни ва аҳамияти. Фан мақсади ва вазифалари. Фан тарихи, ривожи ва истиқболлари. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг тарихи. Уларнинг вазифаси, компоновкаси ва классификацияси. “Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари конструкцияси” фани тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари ва ҳ.к.ларнинг тузилиши ва ишлаши масалаларини ўргатади, яъни қишлоқ ва халқ хўжалигида улардан фойдаланиш кўникмаларини беради. “Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари конструкцияси” фани умумкасбий фан бўлиб, 4, 5-семестрларда ўқитилади ва ихтисослик фанларини ўзлаштиришда ҳамда битирув малакавий ишини бажаришда базавий билим вазифасини ўтайди. Фанни ўқитишдан мақсад – тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари ва ҳ.к.ларнинг тузилиши ва ишлаши бўйича йўналиш профилига мос, малака талабларида талаб қилинган билимлар даражасини таъминлашдир. Фаннинг вазифалари – иссиқлик двигателлари ҳақида тушунча; ИЁД умумий тузилиши ва ишлаш принципи; кривошип-шатунли механизм; газ тақсимлаш механизми; ИЁДларнинг таъминлаш тизими; бензинли двигателларнинг таъминлаш тизими; дизел двигателларининг таъминлаш тизими; газсимон ёнилғида ишлайдиган двигателларнинг таъминлаш тизими; ИЁДларни совитиш тизими; ИЁДларни мойлаш тизими; трактор ва автомобилларнинг трансмиссиялари; илашиш муфталари; узатмалар қутиси; карданли узатма; етакчи кўприк; юриш қисмининг классификацияси; осма; рул бошқармаси; тормоз тизими; кузов; қишлоқ хўжалик машиналари конструкциялари; трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг ҳозирги ҳолати ва уларнинг ривожланиш истиқболлари масалаларини талабалар ўзлаштиришидир. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба: – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари ривожининг тарихи ва истиқболи; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг янги замонавий турларининг тузилиши ва ишлаши ҳақида тасаввурга эга бўлиши; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари турлари ва классификациясини; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари, уларнинг агрегатлари, узеллари ва тизимлари тузилиши ва ишлаш принципини; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг агрегатлари, узеллари ва тизимлари деталларининг тузилишини, ишлатиладиган материалларини ва созланишини; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари кўрсаткичларини яхшилаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарига техникавий хизмат кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши; – трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарини созлаш малакаларига эга бўлиши керак. Download 73.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling