1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари
Тракторсозликни ривожланиш тарихи
Download 73.66 Kb.
|
1-maruza
Тракторсозликни ривожланиш тарихи
ерга механик восита билан ишлов бериш фикри қадим замонларда хам айтилиб келинган. Масалан 1836 йилда рус инженерии В.П.Гурев йерни хайдашда буғ кучи билан харакатга келтириладиган занжирли механик воситаси билан фойдаланиш мумкинлиги тўгрисида фикр билдирган. 1878 йилда Россиялик олим С.Майевский занжирли тортиш воситасини лойихалаб патент олган. Бу лойихаларни амалга ошира олмасликни ягона кийинчилиги - машинани буриш муаммоси бўлиб келган. Нихоят 1879 йилда малакавий маълумоти бўлмаган Ф.А.Блинов юриш кисми занжирли бўлган механик воситага патент олди ва 1888 йили Ушбу воситани тайёрлаб унга буғ машинасини ўрнатди. 1889 йил Россия тракторсозлигини таваллуд топган йили хисобланади, чунки шу йили жахонда биринчи, иккита буғ двигатели ўрнатилган занжирли тракторни тайёрлаб оммага намойиш қилинган. 1911 йил Я.В.Мамин томонидан куввати 16 дан 60 от кучигача (ок) бўлган ички ёнув двигателлари (ИЁД) яратилиб «Универсал» (16 ок), «Посредник» (30 ок) ва «Прогресс» (60 ок) гилдиракли тракторлар яратилган. 1924 йилда Россияда бир силиндрли, куввати 12 ок ли двигател урнатилган «Карлик» трактори яратилган, ундаги двигателда ёкилғи сифатида нефт ишлатилган. 1923-24 йилларда Петроград шахридаги «Красний Путиловец» заводида «Форд» фирмасининг (АҚШ) тракторига ўхшаш «Фордзон -Путиловец» трактори ишлаб чиқарилган. Бу трақторда керосин ёқилғисида ишлайдиган, қуввати 19 ок бўлган 4 силиндрли двигател ўрнатилган. 1927 йилда Россияда хорижий мамлакатлардан келтирилган бешта турли русумли занжирли ва 22 та турли русумдаги ғилдиракли тракторларни синовдан ўтказилган. Синовлар натижаларига кўра Интернейшнл (АҚШ) фирмасининг икки русумли ғилдиракли тракторлари (15/30 ва 10/20) ва Катерпиллер фирмасининг (АҚШ) 50/60 русумли битта занжирли тракторлари танланган ва улар келажакда Россия заводлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 1927 йилни охирларида Россия да 26000 ғилдиракли ва 900 ва занжирли тракторлар мавжуд бўлган. 1930 йилда Сталинград трактор заводи (СТЗ) ишга туширилди ва у СТЗ-1 (АҚШнинг 15/30 русумли тракторини аналоги) ғилдиракли трактори ишлаб чиқарила бошланди. 1931 йилдан бошлаб шу русумли трактор Харков трактор заводида хам ишлаб чиқарилиб унга СХТЗ деб ном қўйилди. 1932 йилда Челябинск трактор заводи ишга тушди (ЧТЗ) ва занжирли тракторлар ишлаб чикарила бошлади. Илк занжирли трактор С -60 да 4 силиндрли двигател ўрнатилган, бу трактор АҚШни Катерпиллер фирмасининг 50/60 русумли трактор аналоги бўлган. йилда бошлаб «Красний Путиловец» заводида уч ғилдиракли, пахтачиликда ишлатиладиган «Универсал-1» трактори билан чиқарилган. Ушбу трактор АҚШни Интернешнл фирмасида чикқарилаётган «Формол» тракторини аналоги. 1937 йили бошлаб ғилдиракли тракторлар билан бирга СХТЗ -НАТИ русумидаги занжирли тракторлар ишлаб чиқарилди. СХТЗ-НАТИ тракторларда керосин ёқилғисида ишлайдиган 4 силиндрли, куввати 52 ок бўлган карбюраторли двигатело ўрнатилган. Шуни айтиш керакки керакли бу тракторларнинг юриш кисмида қўлланилган балансирли осма замонавий занжирли тракторларда хам қўлланиб келмоқда (ДТ -75М, ДТ-175С, Т-150). йилда собиқ Совет Иттифоқини биринчи, қуввати 75 ок бўлган дизел тайёрланган ва бу дизел С-65 русумли занжирли тракторга ўрнатилган. Ленинград Киров заводи (аввалги «Красний Путиловец») «Универсал» русумли чопиқ трактори билан бирга газогенератор мосламали урмон хожалигида ишлатиладиган 45 ок занжирли тракторлар хам ишлаб чиқарган. 1943 йилда Липеск ва Владимир шахарларида Янги заводлар қуриш тўғриида қарор қабул қилинди. (1944 йилда Владимир трактор заводидан 260 та «Универсал-1» русумли Узбекистонда ишлатиладиган чопиқ тракторларни ишлаб чиқарилган. 1949 йилдан бошлаб СХТЗ-НАТИ ва ХТЗ тракторлар урнига двигател куввати 54 ок бўлган ДТ-54 занжирли трактори чиқарилган, бу трактор 1970 йилларгача чиқарилиб келинди 1954 йилда Днепропетровск шахрида жойлашган Южний машинасозлик заводида (ЮМЗ) универсал чопиқ тракторларни аввал МТЗ-2, кейинчалик еса МТЗ-5А/5М, МТЗ- 5ЛС/5МС ва ЮМЗ-6АКЛ/6АКМ русумлари чикарилган. 1956 йилда Онежск трактор заводи ишга туширилди ва ўрмон ишларини бажаришга мўлжалланган ТДТ-40/40М, ТДТ-55 русумли тркторлар ишлаб чиқарди. 1956 йилда собиқ иттифоқ ишлаб чиқарилган тракторлар сони бўйича жахонда 1 ўринда чикиб олди ва бу кўрсаткич 1987 йилгача сақланиб келди. Барча тракторларга дизеллар ўрнатилиши муносабати билан (1956й.) иттифокда двигател ишлаб чикарадиган заводлар бирин-кетин курила бошланди: Минск мотор заводи (1962й.), Харковдаги мотор заводи (1962й.), Алтай мотор заводи (1966й.) ва Волгоград мотор заводлари (1986й.). 1960 йилда Узбекистонда, ВТЗ билан биргаликда пахтачиликда кенг фойдаланадиган Т-28Х3 ва Т-28Х4 тракторлари ишлаб чикарила бошланди. 1962 йилда Кишинев трактор заводида Т-50В ва Т-54В занжирли тракторлари, 1969 йилдан еса лавлагичиликда ишлатиладиган Т -54С занжирлик тракторлари тайёрланган. 1968 йилда Козогистондаги Павлодар трактор заводи Волгоград трактор заводининг ДТ-75М тракторини ишлаб чикарди. Download 73.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling