1-мавзу. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг енергия ва куч курилмалари


Узбекистон Республикасида двигателлар ишлаб чицариш


Download 73.66 Kb.
bet3/8
Sana23.04.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1389897
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-maruza

Узбекистон Республикасида двигателлар ишлаб чицариш
1981 йилда Тошкент мотор заводи курилиши тугрисида карор кабул килинди. Ишлаб чикариш учун Минск мотор заводининг (МТЗ) Д -240 русумли двигатели асос килиб олинди.
1985 йилда биринчи двигател йигилди в 1987 йилдан бошлаб Д-243 двигателлари серияли ишлаб чикарила бошланди.
1993 йилда Тошкент мотор заводи «Аджинд свисситал» Италия фирмаси билан бирга Узбекистон Республикаси халк хужалигини дизеллар буйича талабини кондириш учун кушма корхона ташкил килдилар. Чикарилган махсулотни бир кисми экспортга мулжалланган эди.
1996 йилдан бошлаб Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карорига биноан Тошкент трактор заводида (ТТЗ) АКШни «Кейс» русумли тракторлари ишлаб чикарила бошланди. Шу билан бирга «Ташселмаш» бирлашмасида «Кейс» русумли дон йигиш ва пахта териш машиналари хам ишлаб чикарила бошланди. Ушбу русумли машиналарга мотор ишлаб чикариш «УзИталмотор» АУ сига топширилди.
Олиб борилган тадкикот ишлари утказилгандан сунг 4ВТ -3,9А ва 6ВТ-5,9А русумли «Cimmins» фирмасида чикариладиган дизеллар танланди. 2003 йилгача истеъмолчиларга 4000 та «Камминз» двигателлари жунатилди.


Узбекистон Республикасида тракторсозликни ривожланиш босцичлари
Узбекистон Республикаси мутакилликка эришгандан сунг кишлок хужалигини механизациялаш ва кишлок хужалиги машинасозликдаги илмий -техник муаммоларни хал килиш йуллари белгиланиб олинди.
Хозирги даврда Тошкент трактор заводи (ТТЗ) Урта осиёда етук заводлардан бири булиб, кишлок хужалик ишлаб чикаришга замонавий тракторлар етказиб бермокда.
Завод 1942-43 йилларда 574-Почта кутиси деб аталиб иккинчи жахон уруши фронтига махсулот ишлаб чикарган.
1945.50 йилларда завод «Ташпродмаш» деб аталиб озик-овкат саноати ва халк истеъмол моллари учун махсулот чикарган.
1950.57 йиллари завод «Ташхлопкомаш» деб аталиб пахтага кайта ишлов берувчи саноат учун машина ва механизмлар ишлаб чикарган.
1957.69 йилларда завод «Ташавтомаш» деб номланиб жамоа пахта хом ашёсини канорсиз ташиш учун 2ПТС-4-793А русумли тиркама, ГАЗ-51 автомобилларига эхтиёт кисмлар ишлаб чикаришни узлаштирди.
1966.1982 йилларда завод хозирги ном «Тошкент трактор заводи» (ТТЗ) деб аталган. Бу йилларда тракторлар ишлаб чикариш суръатини пасайтирмаган холда пахтачилик модификациясидаги Т-28Х4 тракторини, уларга эхтиёт кисмларини узлаштиради. 1970 йил биринчи трактор ишлаб чикарилган, 1977 йил МТЗ-80Х тракторларни йигиб жихозлаш узлаштирилган.
1982-1996 йиллар завод «Тошкент трактор заводи» ИЧБ (ишлаб чикариш бирлашмаси) деб номланган.
1996 йилдан завод «Тошкент трактор заводи» ДХЖ (давлат хиссадорлик жамоаси) деб номланган. Хозирда ушбу заводни замонавий юкори сифатли тракторлар ишлаб чикаряпти. Техник даражаси оширилган ТТЗ-100К.10 (4 гилдиракли), ТТЗ-100К.11 (3 гилдиракли) тракторлардан ташкари куриниши (дизайни) яхшиланган ТТЗ -30, ТТЗ-60, ТТЗ-80 тракторлари, БУ-300 русумли мини-тракторлар ва уларга осма кишлок хужалик куроллари ишлаб чикариш йулга куйилди.

Трактор ва двигателларни ишлаб чиқариш хронологияси

Тадбик килинган йил

Трактор конструксияси

Русуми

Ишлаб чикарилган корхона













1896

Трактор

1 та екземпляр

Ф.А.Блинов

1912

Занжирли трактор

«Холт»

«Холт», АҚШ

1917

Ғилдиракли трактор

«Фордзон»

«Форд», АҚШ

1925

Ғилдиракли чопик трактор

«Фармол»

«Интернейшнл», АҚШ

1937

Қишлоқ хўжалик занжирли трактор

СХТЗ-НАТИ

ХТЗ, СТЗ

1944

Пахтачилик трактори

«Универсал» У-3 «Универсал» У-У

ВТЗ ВТЗ

1949

Занжирли чопик трактор

КДП-35

ЛТЗ (Липецк)

1950

Узиюрар трактор шасси

АГ-1305

Ланс Алдог (Германия)

Двигателлар

1880-90

Отто карбюратор двигатели (ихтиро)

-

-

1896

Бугли двигател

Ф.А.Блинов

-

1897

Дизели двигател (ихтиро)

Дизел

-

1920

Карбюратор двигатели

Филдиракли «Фордзон» Занжирли ВД-50

«Форд» (А^Ш) Гономат (Германия)

1924

Карбюратор двигатели

«Фордзон-Путиловец»

«Красный-Путиловец»

1911

Я.В.Маминни нефтда ишлайдиган двигатели

«Универсал», «Посредник», «Прогресс»

Балаков заводи

1923

Дизел

«Дойц»

Дойц

1937

Биринчи иттифок дизели

Занжирли С-65

ЧТЗ

1938

Газогенератор курилма

Занжирли С-65

ЧТЗ

1949

Табиий ва суюлтирилган газда ишлайдиган двигател

«М.М.Стандарт ЛИП»

Минсаполисмолин (А^Ш)

1955

Дизелларни пуфлаш усули

Занжирли Д-9

Катерпилпер (АКЩ)

1961

Т-62Г Газли турбина

НТ-340

Интернешнл Харвейстер

1989

Доимий кувватли двигател

Д-440

Алтай мотор заводи


Тракторларни таснифи
Тракторлар вазифаси, ихтисослиги ва ишлатиладиган сохаси буйича тавсифланади: қишлок хўжалик, саноат, ўрмон саноати, ўрмон хўжалиги.
Ушбу бўлимда асосан кишлок хўжалик тракторларига еътибор қилинган.
Кишлоқ хўжалик тракторлари ўз навбатида

  • умумий ишларни бажаришга мўлжалланган,

  • универсал, универсал-чопиқ,

  • ихтисослашган ва ўзиюрар тракторларга бўлинади.

Умумий ишларни бажаришга мўлжалланган тракторлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда кўп қувват талаб қиладиган ишларга мўлжалланган (шудгорлаш, култивация, екиш ва хоказо), екинларга чопиқ ишлов бериш ва хосилни йиғиб олиш бундан истисно.
Универсал тракторлар - умумий ишларни бажаришга, ундан ташқари чопиқ екинларга ишлов бериш ва уларни йиғиб олишга мўлжалланган.
Универсал-чопиқ тракторлари - чопиқ екинларни екиш, ишлов бериш ва йиғиб олишга мўлжалланган, айрим холларда йерга бирламчи ишлов бериш учун хам қўлланилади.
Ихтисослашган тракторлар - екинлар тури ва ишлаб чиқариш шароитлари бўйича тавсифланади, масалан пахтачилик, узумчилик, мевачилик, шоликорлик, чой плантацияларида ишлатиладиган, богдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, мини тракторлар ва хоказолар бўлиши мумкин.
Ўзиюрар трактор шассиси - универсал-чопиқ тракторини махсус тури бўлиб, уни олдидаги рамасига машина ва жихозлар осилиши мумкин, масалан Харков трактор заводида чикарилаётган Т-16М трактори.
Юриш кисми тури бўйича:

  • ғилдиракли ва

  • занжирли тракторларга бўлинади.

Ғилдиракли тракторлар «ғилдирак формуласи» бўйича хам тавсифланади, бўлинишни биринчи раками унинг умумий ғилдираклар сонини, иккинчи раками еса шу жумладан нечтаси йетакчилигини кўрсатади, охирги харф еса йетакчи ва йетакланувчи гилдиракларининг улчамларидаги фарқни билдиради. Масалан оддий (классик) тракторни олдинги гилдираклари йетакланувчи бўлиб, уларнинг ўлчами орқа йетакчи ғилдиракларга нисбатан кичик қилиб ишланди (МТЗ-80, ТТЗ-80, ТТЗ-60, Т28Х4МС) ва қуйидагича белгиланди: 4К2.
Агар гилдираклари шундай улчамда тайёрланиб олд ғилдираклари хам йетакчи бўлса бундай тракторлар 4К4а қилиб белгиланади (МТЗ-82, ТТЗ-82, Т-40А).
Агар тракторни барча гилдираклари йетакчи булиши билан бирга улчамлари хам тенг бўлса бу русумдаги тракторларни белгиланиши 4К4б кўринишда бўлади (Т -150К, К-701).
Айрим саноат ёки ўрмон хўжалик ғилдиракли тракторларда умумий ва йетакчи ғилдираклар сони кўпроқ бўлиши мумкин (6К6б, 8К6б, 8К8б).
Номинал тортиш кучи буйича кишлок хўжалик тракторлари 10 синфга бўлинади. Номинал тортиш кучи деб урта зичлик ангизнинг номинал намлигида (8 дан 18% гача) хамда тракторни максимал тортиш ФИК камровида (чегарасида) ғилдиракли тракторни шатаксираши 18% дан, занжирли тракторни шатаксираши 5% ошмаслигида харакат қилаоладиган тортиш кучига айтилади.
Ишлаб чиқаришга тавсия қилинган тракторлар синфларининг йигиндиси тракторлар типажини ташкил килади.
4-жадвал
Тракторлар синфлари

Тр.

Тракторнинг тортиш синфи

Номинал тортиш кучи, кН

Шу синфга мансуб трактор

1

0,2

1,8 дан 5,4 гача

Мини тракторлар

2

0,6

5,4 дан 8,1 гача

ТТЗ-80

3

0,9

8,1 дан 12,6 гача

ТТЗ-60, Т-28Х4

4

1,4

12,6 дан 18 гача

ТТЗ-80, МТЗ-80

5

2

18 дан 27 гача

Т-70

6

3

27 дан 36 гача

ДТ-75М, Т-150К

7

4

36 дан 45 гача

Т-4А

8

5

45 дан 54 гача

К-700А, К-701

9

6

54 дан 72 гача

Т-100М

10

7

72 дан 108 гача

Т-130

Хорижий мамлакатларда стандартлаш буйича халкаро ташкилотнинг (МСО) тавсифномасига кура қишлоқ хўжаликда ишлатилаётган тракторлар двигателларининг номинал айланиш частотасида кувват олиш валидаги (КОВ) улчанган қувват бўйича тавсифланади (3-жадвал).



Двигател куввати буйича категориялар

I

II

III

IV

КОВда ўлчанган қувват, кВт

48 гача

92 гача

80 дан 185 гача

150 дан 350 гача

4-жадвалдаги тракторларни таснифланиши тортиш кучи ва двигател куввати категория буйича таснифлашни бир-бирига солиштирганлиги келтирилган.



Тракторни номинал тортиш кучи

0,6 паст

0,6

0,9

2

5







0,9

1,4

3

6










2

4

8

Двигател куввати категорияси

И

ИИ

ИВ




Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling