1-мавзу. «Туризм асослари» фанининг мақсади ва вазифалари


ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ


Download 186.56 Kb.
bet10/13
Sana05.05.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1430094
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
11 мавзу Туризмда инвестицион лойихаларнинг самарадорлигини бахолаш

ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.
ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАПИТАЛНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ВА КОНСЕНТРАЦИЯ (МАРКАЗЛАШИШ) ЖАРАЁНЛАРИ.
Ҳозирги вақтда халқаро туризм бозори учун мижозлар, маҳсулотларни сотиш бозори ва унга таъсир кўрсатиш соҳасида рақобат кураши жараёнлари ҳарактерлидир.
Бу нохуш вазиятни туристик индустрияни бошқариш ва ташкил этишнинг янги моделларини яратиш йўли билан енгиб ўтиш мумкин бўлади. Ўзида сўнгги маркетинг амалиёти ва назариялари ютуқларини, халқаро операцияларни бошқарувнинг янги шаклларини мужассам этиши талаб қилинади.
Ўзбекистон туризм бозорида сайёҳлик билан шуғулланувчи чет эл туристик компанияларининг сони жуда ҳам кам ва саноқли. Республикамизнинг туристик компаниялари етарли тажрибага эга бўлмаганлари сабабли – билим, молиявий имкониятлари, давлат органлари томонидан қўллаб-қувватлаш етарли эмаслиги туфайли катта қийинчиликларни ўз бошидан кечираяпти. Халқаро туризм бозорида азалдан таркиб топган, туристик фаолият билан шуғулланувчи хорижий компаниялар билан ҳалигача мунтазам равишда рақобатлашишга имконияти йўқдир.
Ҳозирги замон жаҳон туризм индустриясида корхоналарнинг рақобат курашидаги тенденсиялар
тажавузкор нарх рақобатидан сифат соҳасида рақобатга ўтиш
сифат ва нархнинг мўътадил нисбати
туроператор ва турагент функциясининг яқинлашуви
ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАПИТАЛНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ВА КОНСЕНТРАЦИЯ (МАРКАЗЛАШИШ) ЖАРАЁНЛАРИ.
Мутахассислар туристик маҳсулотларнинг сифатини ошириш муаммоларини ҳал этиш ва уларни сотиш каналларини шакллантиришнинг турли вариантларини таклиф этадилар. Тадқиқотларда асосий эътибор эса ҳар хил турдаги туристик бирлашмаларни ташкилий шакллантиришга қаратилади (глобал корпорациялар ва стратегик иттифоқлар).
Глобал бирлашма ташкилотларнинг қўшилиши, ютиб юборилиши, сотиб олиниши йўли билан ҳосил бўлади. Жуда кўп Европа мамлакатларида бозорни глобал бўлиб олиш, компанияларни сотиб олиш йўли билан рўй беради.
Туризм индустрияси учун, бошқа соҳалар каби корхоналарни марказга тўпланган ҳолда миллий чегаралардан чиқиш жараёни трансмиллий компания (ТМК)ларни яратиш йўли билан амалга оширилади.
Туристик ташкилотларни хорижий сармоялаш сиёсатини самарали ўтказиш учун таклиф қилинаётган туристик хизматлар имконияти ва рақобатбардошлик даражаси, бошқарув тажрибаси мавжудлиги, ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, фирма ҳажми ва марказлашиш даражаси, қабул қилувчи мамлакатда инвестицион шарт-шароити (сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорлик, бир бутун иқтисодиёт тараққиёти ҳолати, истиқболлари, инвесторни қизиқтирган тармоқ, хорижий инвестицияга бўлган муносабат, хўжалик ва солиқ қонунчилиги ва бош.) ҳисобга олиниши зарур.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling