ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш метод (усул)лари асосида ётувчи фойдаланиладиган мезонларнинг мазмун моҳияти қуйидагича:
Келтирилган соф самарани ҳисоблаш усули.
Инвестиция рентабеллиги индексини ҳисоблаш.
Инвестиция ички фойда нормасини ҳисоблаш.
Инвестицияни қоплаш муддатини аниқлаш.
Инвестиция самарадорлиги коэффициентини ҳисоблаш.
Келтирилган соф самарани ҳисоблаш усули. Ушбу усул асосида босқичма-босқич амалга ошириладиган мақсадлар компания мулкдорлари томонидан белгиланади ва унда фирма ёки корхонанинг қадриятларини оширишга, унинг бозорий қийматига хизмат қилади. Инвестицион лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилиш кўпинча компания мулкдорлари томонидан эмас, балки унинг бошқарув персонали (ходимлари) томонидан тузилади ва амалга оширилинади. Шунинг учун бу ерда мулкдорлик мақсади ва юқори бошқарув ходимлари муносиб ёки лойиқлиги тахмин қилинади, яъни эҳтимол тутилган агентлик ихтилофининг салбий оқибатлари ҳисобига олинмайди. Ушбу усул бирламчи инвестиция катталигини соф пул тушумларини дисконтланган умумий суммаси билан тааққослаш асосида амалга оширилинади яъни прогнозланган муддат давомида солиштирилиб борилади. Чунки бунда пул маблағлари оқими вақтларга қараб тақсимланади ва таҳлилчи (инвестор) томонидан мустақил равишда белгиланиб чиқилинади. Бунда у қийматнинг йиллик фоизидан келиб чиқади ва у шу нарсани хохлайди ёки у инвестицияланган маблағга эга бўлиши мумкин.
Даромадаларни йиллар бўйича прогнозлашда имкон борича барча тушумлар турларини ҳам ишлаб чиқариш, ҳам ноишлаб чиқариш ҳарактеридаги тушумларни ҳисобга олиш лозим, яъни улар лойиҳа маълумотларига мос келиши зарур. Агар лойиҳани реализация қилиш даври охирида ускуналар қийматини ликвид (осон пулланадиган) кўринишда маблағ тушуми сифатида ёки айланма маблағнинг бўшаган қисми сифатида режалаштирилса, улар тегишли давр даромади сифатида режалаштирилиб, улар тегишли давр даромади сифатида ҳисобга олиниши даркор.
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |