1-мавзу. “Туризмда меҳмонхона хнзматлари иқтисодиёти” фанининг мақсади ва вазифалари
Меҳмонхона индустриясининг асосчилари
Download 33.95 Kb.
|
1-Мавзу
Меҳмонхона индустриясининг асосчилари
Меҳмонхона индустриясида унинг ўсиши ва ривожланишига катта аҳамият касб этадиган қўйилмалар киритган кўп шахслар бўлган. Улар орасида энг кўп машҳурлардан XIX аср охирида ва XX аср бошларининг индустрия асосчилари бўлган Эллсуорт Стетлер, Конрад Хилтон, Эрнест Хендерсон, Хоуард Джонсон ва Дж. Уиллард (Билл) Марриоттлар бордир. Шулар қаторидан Цезар Ритц исми ҳам ўрин эгаллаган. Цезар Ритц ўз замонасининг афсонавий шахсидир. Меҳмонхона индустриясининг бошқа асосчиларни кўпчилиги каби у ҳам энг пастки поғонадан бошлаган ва жонкуярлик билан меҳнат қилиши эвазига, меҳмонхона бизнесини сирларини жуда тез ўрганиб касбнинг энг юқори чўққиларига чиқди. Ўз иш тажрибасини у 15 ёшидан меҳмонхона бошқарувчисининг шогирди сифатида бошлаган. 19 ёшидаёқ унинг ўзи Париж ресторанчаларидан бирини бошқарарди, лекин негадир бу ишни бирданига ташлаб кетди ва машҳур Voisin ресторанига официант ёрдамчиси бўлиб жойлашди. Бу ерда у бой ва машҳурларнинг дидларига маъқул бўлиш саънатини ўрганди. Жуда қисқа вақт ичида у доимий мижозлар тўғрисида ҳамма нарсани эслаб қолди (улар нимани яхши кўради ва нимани ёқтирмайди), ва улар ҳар доим уларга у хизмат қилишини талаб қилардилар. 22 ёшида Ритц Люренцдаги (Швейцария), ўзи туфайли шаҳарни энг орбўли меҳмонхонаси бўлган Grand National Hotel нинг бошқарувчиси бўлади. Ритцнинг ўзига тортувчилиги ва кашфиётчилиги энг танланган мижозларни тез жалб қилишга унга имконият берди. 11йиллик муваффақиятли иш фаолиятидан кейин у ўзига тортувчи таклифни–яқиндагина Лондонда очилган, лекин ишлари ҳали унча яхши кетмаётган Savoy Hotel томонидан тушган, қабул қилишга таваккал қилди. Шундай қилиб 38 ёшли Цезарь Ритц дунёдаги энг машҳур фешенебль отеллардан бирининг бошқарувчиси бўлди.Ва яна бир бор унинг ўзига тортувчанлиги ва қобилиятлари оммада муносиб таассурот қолдирди. Энг аввало у ўз отелини юқори жамоанинг маданият маркази қилди. Унинг бош-ошпази –Агюст Эскофье билан бирга у энг ажойиб европа таомларини тайёрлай оладиган, шунингдек ресторанда шу таомларга мос келувчи муҳит ярата оладиган жамоани тузди. У шундай бир аънана киритди, унга кўра мижозлар фақат кечки либосларда келишарди, ресторанга энг яхши чолғу асбобли оркестрларни таклиф қиларди ва умуман ҳар хил махсус жиҳозлар учун маблағ аямасди. Бир куни у сузиб юрувчи ресторан атрофида ҳақиқий Венецияни – неаполитанларнинг қўшиқларини куйловчи гондоллари ва гондольерлари билан ташкил қилди. Ритц омма билан алоқа қила билиш бошқарувчининг энг керакли сифатларидан деб ҳисобларди. Унинг одамларга ва уларни ҳоҳишларига бўлган эътиборлилиги менежер саънатини янги поғонага олиб чиқди. Ва шу пайтгача Ритц номи меҳмонхона бизнесида башанглик ва нозик дидлик синоними ҳисобланади. У ишга бутунлай, кучини аямасдан бериларди ва 52 ёшида кучли асаб таранглашувини бошидан кечирди, ундан кейин у ўзини тиклай олмади. Download 33.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling