1-мавзу. “Туризмда меҳмонхона хнзматлари иқтисодиёти” фанининг мақсади ва вазифалари


Download 33.95 Kb.
bet1/5
Sana23.06.2023
Hajmi33.95 Kb.
#1650994
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу


1-мавзу. “Туризмда меҳмонхона хнзматлари иқтисодиёти” фанининг мақсади
ва вазифалари

1.“Туризмда мехмонхона хизматлари иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифалари, тадқиқот услублари ва туризм соҳасида тутган ўрни.
2.“Туризмда мехмонхона хизматлари иқтисодиёти” фанининг назарий ва амалий йўналишлари.
3.“Туризмда мехмонхона хизматлари иқтисодиёти” фанининг фанлар тизимидаги ўрни ва бошқа фанлар билан алоқаси.


1.“Туризмда мехмонхона хизматлари иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифалари, тадқиқот услублари ва туризм соҳасида тутган ўрни.
Мамлакатимизда туризм соҳасига мустакилликнинг дастлабки кунлариданоқ катта эътибор қаратилди. Соҳа ривожи учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий механизм вужудга келтирилиб, муҳим меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу иш ҳозирда ҳам давом этмоқда. Ғарб давлатларида туризмнинг асосий инфратузилмаси ҳисоблаган меҳмонхона хўжаликларини бошқариш бўйича кўп йиллик тажриба йиғилган. Меҳмонхона корхоналари фаолиятида хориж тажрибасини ўрганиш мехмонларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашда катта роль ўйнайди. Ходимлар замонавий хизмат даражасига мехмонлар томонидан қандай талаб қўйилиши ҳақида тасаввурга эга бўлмаса, улардан мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатишларини талаб қилиш мураккабдир. Бугунги кунда бизга жахон талабларига жавоб берувчи туризм соҳасини ривожлантиришнинг миллий моделини яратиш бўйича таклифлар киритилмоқда.

Фаннинг ўқилишидан мақсад -ҳозирги рақобатли бозор иқтисодиёти шароитида меҳмонхона хизмати соҳасида энг яхши бошқарув қарорларини қабул қилиш, меҳмонхона хизматларини таклиф этишни такомиллаштириш ва уларнинг сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганишдан иборатдир.


Фаннинг вазифаси – меҳмонхона корхонаси ҳақида тушунча бериш, меҳмонхона бўлимлари ва уларнинг ишини, ходимлар фаолиятини самарали ташкил этишни ўрганиш тўғрисида талабаларда тасаввур ҳосил қилишдир.
«Туризмда меҳмонхона хизматлари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- жойлаштириш воситалари ва тизими ҳақида;
- меҳмонхонада кўрсатиладиган хизматлар ҳақида;
- меҳмонхонада бошқарув структураси ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
- меҳмонхонанинг функционал вазифасини;
- мижозлар билан муносабатда бўлиш қоидасини;
- меҳмонхона корхоналарида ҳисоб-китоб юритиш жараёнини билиши керак.

  • меҳмонларни қабул қилиш ва жойлаштириш;

  • меҳмонхоналарда номерларни брон қилиш;

  • меҳмонхоналарда турли тозалаш ишларини ташкил этиш;

  • меҳмонларга овқатлантириш хизматини ташкил этиш ҳақида малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.





  1. Download 33.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling