1-мавзу. “Туризмда меҳмонхона хнзматлари иқтисодиёти” фанининг мақсади ва вазифалари


Энг замонавий, йирик ва ғаройиб дунё меҳмонхоналари


Download 33.95 Kb.
bet5/5
Sana23.06.2023
Hajmi33.95 Kb.
#1650994
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу

Энг замонавий, йирик ва ғаройиб дунё меҳмонхоналари

Institutional Investor (“Бошловчи инвестор”) маҳоратли журнал ҳар йили дунё отеллар иши якунларини йилнинг ярмидан кўпини ҳар хил қитъа отелларида ўтказадиган тадбиркор одамлардан сўров асосида таҳлил қилади ва уларнинг энг яхшиларини аниқлайди.
Шундай қилиб, журнал охирги бир неча йил мобайнида биринчи ўриндаги “Отел” деб Бангкокдаги “Orient” отелини номлайди. Унинг кетидан изма-из гонконглик “Regent” ва гамбурглик “Yier Jahreszeiten”, гонконглик “Mandarin Oriental” ва лондонлик “Shangri - La” келади.
Журналнинг охирги тадқиқотлари энг яхшилар: гонконглик “Regent Hong Kong”, лос-анжелеслик “Bel-Air”, сингапурлик “Shangri-La” эканлигини аниқлади.
Лас –Вегасдаги (АҚШ, Невада) “MGM Cyrand” аввалгидек дунёдаги энг катта отели бўлиб келмоқда. Унинг хона фонди 5005 та меҳмонлар учун мўлжалланган хоналардан иборат. Отел 4 та ўттиз қаватлик бонодан иборат ва 45,3 га майдонни эгаллаган. Отелнинг конференц –зали 15,2 минг жойга мўлжалланган. Боғи 13,3 га майдонга эга. Казино 5793 м2 жойни эгаллаган ва тўртта алоҳида залдан ташкил топган. Ўрнатилган ўйин автоматлари мингтагача етади.
Базеле шаҳрида жойлашган “Drei Konige am Rhein” отели Европадаги энг қадимий отел ҳисобланади. Ўша давр тарихчиларининг маълумот беришича, биринчи мижозлари унинг остонасини 1026 йилдаёқ босиб ўтишган.
Пудондаги (Хитой) “Гранд –Хайатт –Шанхай” отели бугунги кунда шубҳасиз дунёдаги энг юқори отел ҳисобланади ва 88 қаватли Чин –Мао –Тауэр биносининг юқоридаги 35 қаватини эгалаган.
Сан-Францискодаги “Хайатт -Ридженси” отели энг катта меҳмонхона вестибюлига (107 метр узунлик, кенглиги 49 метр, шифтининг баландлиги 52 метр) эгадир.
Ғилдиракдаги меҳмонхона сифатида аввалгидек “Шарқий экспресс” Париж -Истамбул эътироф этилади. Унинг узунлиги 501 метрни ташкил этади.
“Эверест кўриниши” отели дунёдаги энг юқори чўққилик отел ҳисобланади. У Намче (Непал) қишлоқчасидан унча узоқ бўлмаган жойда қурилган. Яхши об-ҳаво шароитида унинг деразаларидан ғаройиб Эверест манзараси кўринади. Одатда баландлик туфайли 80% меҳмонлар кўнгил айнаш, бош оғриғи ва уйқусизликдан қийналадилар. 1 минути 1$ лик кислород хоналарга хизмат кўрсатишнинг энг оммавий буюрмаси эканлиги ҳайратланарли эмас.
Бугунги кундаги ҳамма маълумотномаларида Лонгьербайен (Свальдбар архипелаги, Норвегия) оролида жойлашган “Қутбий” отели энг шимолий меҳмонхона ҳисобланади. Архипелаг бир нечта ороллардан ташкил топган ва ҳақли равишда Европанинг энг шимолий нуқтаси ҳисоланади, унинг 60%и абадий музликлар билан қопланган. Отелда ҳамма сервиснинг юқори меъёрлари тадбиқ этилган.
Энг қиммат апартаментлар – “Royal-Towers” (Атлантис, Багама) отелидаги ўн хоналик апартаментлар – суткасига 25000$ ижарага берилади. Истиқомат қилувчилар хизматида иккита кўнгил ёзиш марказлари, бар, хона рояли, идишлари соф олтиндан ишланган ошхона.
Пэрто-Рикодаги “Хайатт –Ридженси Керромар” отели энг узун бассейнга эга. Узунлиги 541 метр. Умумий майдони 1,8 га. Бассейн 5та бирлашувчи сувда учиш жойлар секцияси ва тропик ландшафт билан ўралган 14 та шаршарадан иборат.
Лас-Вегасдаги (АҚШ, Невада) “Беладжио” отел ҳуқуқини энг кўп сонли фаворалар безайди. Чиройли суний кўл минглаб сувини 74 метр баландликка отувчи фаворалар билан ўралган. Фаворалар ишини компьютер тартибга солади. Кечки ва тунги пайтларда 4 мингта ранг баранг лампочкалардан ташкил этилган, стерео-ва ранглар мусиқаси ҳамроҳлигидаги ёруғлик ёқиб қўйилади.
Сахара чўли билан чегарада Туниснинг энг ажойиб меҳмонхонаси жойлашган. Қурилишлар қандайдир маҳаллий қабилаларга тегишли ва улкан бочкаларга жудаям ўхшайди. Диаметри 2-3метр ва узунлиги 3-4метр бўлган “бочкалар” ҳам бор. Улар тошлардан қилинган ва лой сувалган. Эшиклар –диаметри 50см. бўлган тешиклар. Меҳмонларга чўл аҳолиси –бедуинлар хизмат қилади.
Дунёнинг энг ғариоддий ва ажойиб меҳмонхоналаридан бири – “Treetops Hotel” (“Дарахт учидаги отел”) Кенияни табиат боғларининг бирида жойлашган. Худи шу отелда 1952 йили Елезавета II Англия қироличаси бўлганлигини билди. Отелнинг ажойиблиги шундаки, у бу сўзнинг тўғри маъносида дарахнинг устида жойлашган ва унинг ойнасидан ёввоий ҳайвонлар сув бўйида йиғилишини томоша қилиш мумкин.
Австралия ўзининг Улкан тўсиқли рифдаги ғаройиб сув остидаги отели билан ғурурланади. Бу отелда меҳмонлар учун мўлжалланган хоналарнинг ойналари денгиз сатҳидан пастда жойлашган бўлиб ажойиб бўлган сув ости манзараларидан баҳраманд бўлишга имконият яратади.
Бизнинг кунларгача дастлабки кўранишида сақланиб қолган турар жойлардан энг қадимийси Сен-Албанс қишлоғидаги (Англия) турар ҳовлиси ҳисобланади, 795 йилдаги ҳодисаларни ёзувли хронологияси уни ўша даврда ҳам борлигини тасдиқлайди ва “Олишаётган хўроз олдида” деб номланган.
Кашфиётчилик учун, фараз қилиш ва ботирлик учун тадбиркорлар Бразилиянинг энг яхши отели деб, Манаус шаҳаридан ўн километр узоқликда, бу эса тропик чангалзор бағрида қурилган отелни тан олишди. Унинг биноси цилиндр шаклида бўлиб 135метр баландликка эга. Отелнинг чўмилишга мўлжалланган бассейнлар олдидан оқиб ўтадиган Амазонка суви билан таъминланади.
Германияда қадимги отеллар ва ресторанлар жуда кўп. Асосан Веймар шаҳридаги “Элефант” отелини айтиб ўтиш лозим, чунки у 1521йилда ташкил қилинган. Унда ҳамма замон ва халқларнинг кўплаб машҳур кишилари тўхтаган, ёзувчилар эса ўзининг қаҳрамонлари Веймарда ва албатта шу отелда истиқомад қилишларини ёзганлар.
1533 йил Парижда очилган Tour d’argent (“Тур д'Аржан”) ресторани энг биринчи ресторан ҳисобланади. Икки аср давомида у нафақат Парижда балки бутун Францияда ажойиб ташкилот бўлиб келган.
Ресторан бизнесининг мутахассиларига ресторан атамаси автори машҳур ташкилотчи ва ошпаз (кулинар), уни яна XVI асрда фахрли “замонавий ресторан отаси” титули балан тақдирлашган инсон бу М.Буланже бўлишини билиш жуда ҳам қизиқ бўлса керак. Ўшанда у Баел кўчасидаги 24 соат ишлайдиган тавернияни бошқарар эди. Бош таом у restorane (мустаҳкамловчи, қайта тикловчи) деб номлаган шўрва эди, шу ердан “ресторан” деган ном келиб чиққан. Лекин Буланже бу шўрва билан чекланиб қолмади ва 1767 йили ўзининг ажойиб бўлган “вино соусидаги қўй гўштидан шўрвасини” яратди. Бу таом муваффақияти ҳамма ҳурсандчилик кутишларини ҳам ошиб ўтди. Буланже ривожлана борарди.
Дубайдан (БАА) унча узоқ бўлмаган чўлда биринчи экологик курорт ташкил қилинди. У ерда 25та “люкс” қасрлар мавжуд.Лойиҳа асосида чўл ҳудудига характерли ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишдир. Ҳар бир коттедж ўзига тегишли боғга ва бассейнга эга. Мижозларда отда саёҳат уюштириш имконияти ёки туяда сайир қилиш, камондан отишни машқ қилиш мумкин.
Меҳмонхоналарнинг ичида биринчи бўлиб, Берлиндаги “Артемизия” меҳмонхонаси фақат аёлларни жойлаштиришни бошлаган эди. Оз муддатдан кейин бундай категориядаги истиқоматчиларга хизмат кўрсатишга гамбурглик “Хансетин” отели ҳам қўшилди. Бу меҳмонхоналарнинг хизмат кўрсатувчи ҳодимлари қаътий равишда аёллардан ташкил топган. Интерьерда, дизайнда машҳур аёл – рассом-безатувчиларнинг энг яхши эришган ютуқларидан фойдаланилган.
Учинчи минг йиллик меҳмонхонаси ҳаққоний равишда Форс кўрфасининг қирғоқларида 30 км2 (75акра) майдонда жойлашган “Chicago Bech Resort” меҳмонхона комплекси бўлди. Мажмуанинг асосий элементи беш юлдузли “Resort Hotel”, ажойиб хоналар фондига эга, дам олиш жойларига, банкетлар ва конференциялар ўтказиш учун марказларга, аквапаркларга, асосий бинодан узоқроқда бўлганлар учун 21 виллага (luxury) ва “Отел Минора” (“Tower Hotel”), ташқи тарафи улкан парусни эслатувчи, иншоотларга эгалик қилувчи. Бунинг ҳаммаси сунъий оролда жойлаштирилган. Баландлиги 321метрга яқин бўлган бу бинода 200 та жуда ҳам шинам (super luxury ) хоналар сиғади. Шундай қилиб, “Tower Hotel” нафақат учинчи минг йилликка интилаётган энг биринчи отел, балки энг юқори меҳмонхона биносидир.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий хужум,гуруҳларда ишлаш,балиқ скелети, блитс- сўров.
Адабиётлар: Интернет сайтлар: www.bashepo.ru , www.interunion.ru,www.world-tourism.org www.Lex.uz. www. Ziyonet.uz. www.stat.uz.


22 Ямской приказ – Россияда юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш, ямшчиклар хизматини бошқариш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланган марказий давлат муассасаси.

Download 33.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling