1-Мавзу: Умумий психология фанининг предмети, илмий тадқиқот методлари Режа


Download 107.27 Kb.
bet4/8
Sana18.06.2023
Hajmi107.27 Kb.
#1582503
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза (2)

Психология фанининг методлари. Аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметининг моҳиятини ёритиш ва материаллар тўплаш учун махсус усуллар ва воситалардан фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. Фаннинг салоҳияти ва обрўси ҳам биринчи навбатда ўша методлар ёрдамида тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади. Бу фикрлар бевосита психологияга ҳам алоқадор бўлиб, методлар масаласи бу фанда жуда катта аҳамиятга молик масала

Психология фанининг асосий методлари

сифатида қаралади. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек, психик ҳодисаларни бевосита қўл билан ушлаб, кўз билан илғаб, қулоқ билан сезиш қийин. Лекин жуда кўплаб фанлар билан фаол ҳамкорлик шунга олиб келганки, психологиянинг ҳар бир тармоғи ўз вазифаларини эчиш ва маълумотларга эга бўлиш учун кўплаб методларни синовлардан ўтказиб, энг ишончли ва мукаммалларини сақлаб қолган.


Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. Психология яхлит ва мутсақил фан сифатида кишилар онгида гуманитсик менталитетнинг шаклланишига хизмат қилгани учун ҳам унинг ушбу йўналишдаги муаммоларни маълум маънода ўрганадиган барча фанлар билан бевосита алоқасини муҳим аҳамият касб этади. Булар биринчи навбатда ижтимоий-гуманитар фан соҳалари бўлиб, психологиянинг улар орасидаги мавқеи ўзига хос ва этакчидир.


Психология ва фалсафа. Энг аввало фанни фалсафа ва унинг охирги пайтларда шаклланиб, ривожланиб бораётган ижтимоий фалсафа қисми билан бўлган алоқаси хусусида. Бу алоқа иккала фаннинг инсон ва унинг ҳаёти моҳиятини тўла англаш ва ривожланиб тенденсияларини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқади. Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлари билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мутсақиллик мафкураси ва миллий онгнинг шаклланишига тааллуқли умумий илмий қонуниятларни излашда ҳам юртимиз шароитида бу иккала фан – фалсафа ва психологиянинг ҳамкорлиги бевосита сезилмоқда. Бу боғлиқлик аввало янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш муаммоси кундаланг турган тарихий даврда миллий итсиқлол ғояларини юртдошларимиз онги ва шуурида шакллантириш каби долзарб вазифани бажаришга хизмат қилмоқда.

Download 107.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling