1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Юридик фаолиятда керакли бўлган касбий фазилатларнинг психологик асослари


Download 290 Kb.
bet10/36
Sana28.01.2023
Hajmi290 Kb.
#1136046
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
Юридик психология

3.Юридик фаолиятда керакли бўлган касбий фазилатларнинг психологик асослари.
? Касбий фазилатлар қандай шаклланади?
Ҳуқуқшунос ходимнинг профессиограммасини таҳлил қилишни терговчи касбидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Чунки у тергов хатти -ҳаракатларининг ташкилотчиси бўлиб, маъсулиятли қарорларни қабул қилади, уларни бажарилишига эришади. Амалий иш ундан ҳамиша диққат -эътиборлилик, аниқлик ва саришталикни талаб этади. Терговчи маданиятли бўлиши лозим. У ўзида аниқ мақсадга йўналтириладиган ихтиёрий диққатни тарбиялаши керак. Бу ўз ишига нечоғли қизиқишнинг ўлчовларидан биридир. Терговчида кузатувчанлик қобилияти кучли шаклланган бўлиши лозим. Бу фазилат терговчига иш жараёнида асқотади. Психологик кузатувчанлик инсон хулқ-атвори, хатти-ҳаракатларини олдиндан кўра билиш бўлиб, терговчи зарур пайтларда шунинг ёрдамида кузатилаётган кишини бошқариш имконига эга бўлади. Кузатувчанлик турмуш тажрибасида шаклланади, профессионал фаолият мобайнида такомиллашади. Юристга хос бўлган фазилатлардан яна бири коммуникатив (мулоқотга киришувчанлик) соҳа бўлиб ҳисобланади. Терговчи ва сўроқ қилинаётган шахснинг бир-бирларини тушунишлари, англашлари улар ўртасидаги психологик муносабат қай даражада эканлигига боғлиқ.
Бундан ташқари судья фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Судья ишининг кенг қамровлилиги юқори даражадаги умумий ва ҳуқуқий топқирликни, хилма - хил вазиятларда тўғри қарор чиқара билишни талаб этади. Судьянинг хулқ - атвори, қиёфаси суд залида йиғилганларда ҳурмат-эҳтиром уйғотиши, унинг мураккаб ишларини, кишилар тақдирини ҳал этиш борасидаги ҳуқуқи, қобилияти, малакасига заррача шубҳа туғдирмаслиги зарур. Судья шахсининг мулоқотга киришишга оид касбий фазилатлари ана шу хусусиятларни намоён эта билишида кўзга ташланади.


Назорат саволлари:

  1. Юридик меҳнат психологиясининг предмети нима?

  2. Юридик касбга тавсифнома беринг.

  3. Касбграмма деганда нимани тушунасиз?

  4. Юридик шахсни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  5. Юридик фаолиятда керакли бўлган касбий фазилатларнинг психологик асосларига нималар киради?




Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling