1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Юридик касбининг касбграммаларига психологик тавсиф


Download 290 Kb.
bet9/36
Sana28.01.2023
Hajmi290 Kb.
#1136046
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
Юридик психология

Юридик касбининг касбграммаларига психологик тавсиф.

? Касбграмма деганда нимани тушунасиз?
Юрист меҳнатининг юксак самарадорлиги – унинг шахс сифатидаги фазилатларини алоҳида эътиборга олиш ҳамда шахсий фазилатлари ушбу касб талабларига жавоб беришини тўғри баҳолашни тақозо этади. Юрист фаолиятининг асосий жиҳатларини, шунингдек унда кўзга ташланадиган инсоний сифатларни комплекс тарзда акс эттирувчи юридик профессиограммаларини яратиш, ушбу фаолият психологик таҳлилининг асосий талабларидандир.
Профессиограммалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ижтимоий фаолият. Ўзларига топширилган участкада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашнинг ташкилотчилари бўлган терговчи, тезкор ходим, меҳнат-ахлоқ тузатиш муассасаси тарбиячиси, прокурор фаолиятидаги сиёсий омил ижтимоий фаолият мазмунини ташкил этади.Бу фаолият жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, ҳуқуқий тарғибот, жиноятчини қайта тарбиялашда унинг хулқ-атворини ижтимоий талабларнинг меъёрига бўйсундириш кабилардан иборат.
2. Суриштирув фаолияти касб-корга оид масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган илк маълумотларни йиғишни билдиради. Терговчи, тезкор ходим судья профессиограммаларида бу фаолиятнинг қиёсий вазни айниқса юқоридир.

  1. Реконструктив фаолият. Бу жиноий иш бўйича жами тўпланган маълумотларнинг жорий ва якуний таҳлили бўлиб, унинг синтези ва махсус билимларга таянган ҳолда ишчи версияларини илгари суриш демакдир. Ишни режалаштириш ҳам реконструктив фаолиятнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.

  2. Коммуникатив (алоқага киришиш) фаолияти муомала жараёнида зарур маълумотларни олишни англатади. Бу фаолият айниқса, тергов мобайнида, адвокатлар, тезкор ходимлар ишида катта аҳамият касб этади.

  3. Ташкилий фаолият ишчи версиялар ва режаларни амалга ошириш чоғидаги иродавий хатти-ҳаракатлардан иборатдир. У иккита омилга бўлинади: профессионал масалани ҳал этиш учун ўзини ва одамларни сафарбар этиш.

  4. Далиллаш фаолияти – иш бўйича олинган барча маълумотларни қонунда кўзда тутилган тарзда, махсус шаклда баён этишни билдиради.




Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling