1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари


Download 290 Kb.
bet32/36
Sana28.01.2023
Hajmi290 Kb.
#1136046
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Юридик психология

Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари.

? Экспертизанинг қандай ижобий томонлари мавжуд?

Экспертизанинг қуйидаги турлари фарқланади:



  • Суд - тиббий экспертизаси;

  • Суд - психиатрия экспертизаси;

  • Суд - психология экспертизаси;

  • Комплекс экспертизалар.

Суд - тиббий экспертизаси жиноятнинг барча турларида ўтказилади. Жумладан, бахтсиз ҳодисалар, эҳтиётсизлик оқибатидан келиб чиқадиган жиноятлар, тасодифий ёки қасдддан амалга ошириладиган жиноятлар келиб чиққада суд - тиббий экспертизаси ўтказилади. Суд - тиббий экспертизаси орқали жабрланувчининг олган тан жароҳатлари, уларнинг даражаси, келиб чиқадиган оқибатлари аниқланади.
Суд - психиатрия экспертизаси ҳам барча турдаги жиноятлар келиб чиққанда ўтказилади. Бундай экспертиза орқали жиноятчи, жабрланувчиларнинг жисмоний соғломлиги, ақлий жиҳатдан ақли расолиги, кўргазма бериш учун ўз хатти - ҳаракатларини идора қила олиш-қилмаслиги, суд залида ўзини тўғри тута олиши, саволларга тўғри, адолатли жавоб бера олиши ёки олмаслиги аниқланади. Одатда суд - психиатрия экспертизаси суд - психологик экспертизасини ўтказишдан аввал олиб борилади ва гумондор, жиноятчи шахсига ҳатти - ҳаракатларига жавоб бера олиши ёки олмаслиги тўғрисида хулоса берилади.
Суд - психологик экспертизаси тергов жараёнида жиноятчининг жиноий ҳатти - ҳаракатлари аниқ бўлмаган ҳолларда, шунингдек, балоғат ёшидаги ўсмирлар жиноятга қўл урган пайтларида, катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан мажбурлаш, номусига тегиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолларида ўтказилади.
Суд - психологик экспертизасини ўтказишдан асосий мақсад жиноятчининг психологик хусусиятларини, жиноий ҳатти - ҳаракатлар қилаётган пайтидаги унинг руҳий ҳолатлари, жумладан, аффект (кучли қўзғалиш, шуурий ҳолати), стресс ҳолати (кучли ҳаяжонланиш), суицид (ўз жонига қасд қилиш) ҳолатларини аниқлаш ва жиноятчига тўғри психологик ташхис қўйиш, яъни унинг жиноий хатти - ҳаракатлар қилаётган вақтида онгсизлик ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлашдир.
Комплекс экспертизаларнинг мазмуни шундан иборатки, бундай экспертизаларни ўтказишда турли мутахассислар жалб қилинади. Жумладан, психолог, шифокор, психиатр, технолог, педагог кабиларнинг фикрлари жамланади. Комплекс экспертизалар муаммолар жуда мураккаб бўлганда ўтказилади.




  1. Download 290 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling