1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
43. Yuridik psixologiya (M.M) @profayling uz (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аффектив ҳолат
- Ваҳима ҳолати
Назорат саволлари:
1. Гувоҳларни юзлаштириш қачон амалга оширилади? 2. Шубҳаланувчи деб кимларни айтилади? 3. Жабрланувчи тергов ходимлари томонидан қандай ҳимояланади? 4. Кимлар гувоҳ бўла олади? 5. Сўроқ қилиш қачон самарали бўлади? 10-МАВЗУ: СУД - ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ Режа: 1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 2. Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. 3. Суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари. 4. Психолог-экспертнинг касбий фазилатлари. 5. Суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. Таянч тушунчалар: Суд - психологик экспертиза – жиноятни объектив баҳолаш учун мутахассислар томонидан ўтказиладиган тадбир Аффектив ҳолат – кучли физиологик ва психологик қўзғалиш, шуурий Суицид ҳолат – ўз жонига қасд қилиш ҳолати Стресс ҳолати – кучли ҳаяжонланиш ҳолати Ваҳима ҳолати – кучли қўрқув, ироданинг кучсизланиши. https://t.me/profayling_uz 55 1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. ? Нима учун суд - психологик экспертизаси ўтказилади? Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. Суд- психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: ◼ Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида; ◼ Гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ёки идора қила олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида; ◼ Гувоҳ ёки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун; ◼ Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ёшга кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб ҳисобланади. Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар – шифокор, психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган. Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling