1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana24.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1294048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
43. Yuridik psixologiya (M.M) @profayling uz (1)

Назорат саволлари: 
1. Юридик психология нимани ўрганади? 
2. Юридик психологиянинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? 
3. Юридик психология қайси фанлар билан узвий боғлиқ? 
4. Юридик психология нима учун ўрганилади? 
2-МАВЗУ: ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
Режа: 
1. Назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. 
2. Юридик психология фанида назарий билишнинг асосий методологик 
тамойиллари. 
3. Юридик фаолиятда шахсни ўрганишнинг психологик усуллари.
4. Юридик амалиётда шахсга психологик таъсир кўрсатиш усуллари.
 
Таянч тушунчалар: 
Билиш
– ўрганиш, билимни ошириш 
Назарий билиш
- фақат назарий тушунчаларни ўзлаштириш 
Методологик тамойил
- фанга оид услубий тушунча ва қоидалар 
Психологик усуллар 
- фан билан боғлиқ руҳий усуллар(суҳбат,
кузатиш, тест кабилар) 
Психологик таъсир 
- жиноятчи, жабрланувчи, гумонланувчи каби 
шахсларга нисбатан кўрсатиладиган руҳий 
таъсирлар (вербал ва новербал воситалар 
орқали) 
Вербаль таъсирлар 
- сўз орқали кўрсатиладиган таъсир 


https://t.me/profayling_uz
  
11 
Новербаль таъсирлар 
- мимика, пантомимика, қиёфа, пауза кабилар 
орқали кўрсатиладиган таъсирлар 


https://t.me/profayling_uz
  
12 
1. Назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. 
?
 Билиш деганда нимани тушунасиз? 
Юридик психология назарий, илмий-педагогик предмет бўлиб, «инсон-
ҳуқуқ» тизимининг психологик қонуниятларини ўрганади, бу тизимни 
такомиллаштиришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқади. Юридик 
психология ҳуқуқий муносабатлар таркиб топган шароитда шахс ва унинг 
фаолияти психологик қирраларини ўрганар экан, фақат тизимли ёндашув 
туфайлигина зиммасидаги кенг қамровли вазифаларни ҳал этиши ва 
муваффақиятли 
ривожланиб 
бориши 
мумкин. 
Психология 
ва 
юриспруденциянинг уйғунлашуви ҳар иккала фанни бойитади, энг муҳим 
муаммолардан бири – ҳуқуқ-тартибот ва судлов фаолиятида ижтимоий 
адолат мезонлари тантана қилишини таъминлайди. Бунинг учун эса аввало 
юридик 
психология 
фанини 
назарий 
жиҳатдан 
асослаб 
чиқиш, 
материалларни пухта тайёрлаш усулларини излаб топиш лозим. 
Табиат ҳамда жамиятдаги нарсалар, ҳодисаларнинг қонуний 
боғлиқлиги ва ўзаро муносабатга киришиши жараёнининг киши онгидаги 
инъикоси жараёни тафаккур дейилади. Назарий билиш асосида 
тафаккуримиз туради. Тафаккур сезиш, идрок қилиш орқали билиш 
жараёнидан бошланади. Сўзлар фикрнинг зарур моддий ифодасини 
яратади.Инсон фикри образлар, тушунчалар ва мулоҳазалар ёрдамида 
шаклланади. Тафаккур жараёни тушунча , ҳукм ва хулоса чиқаришдан 
иборат. Бундан ташқари таҳлил (анализ), синтез ва умумлаштириш шакллари 
ҳам мавжуд. Шахс ўз тафаккури орқали назарий билимларни эгаллайди. 


https://t.me/profayling_uz
  
13 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling