https://t.me/profayling_uz
11
Новербаль таъсирлар
- мимика, пантомимика, қиёфа,
пауза кабилар
орқали кўрсатиладиган таъсирлар
https://t.me/profayling_uz
12
1. Назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни.
?
Билиш деганда нимани тушунасиз?
Юридик психология назарий, илмий-педагогик предмет бўлиб, «инсон-
ҳуқуқ» тизимининг психологик қонуниятларини ўрганади, бу тизимни
такомиллаштиришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқади. Юридик
психология ҳуқуқий муносабатлар таркиб топган
шароитда шахс ва унинг
фаолияти психологик қирраларини ўрганар экан, фақат тизимли ёндашув
туфайлигина зиммасидаги кенг қамровли вазифаларни ҳал этиши ва
муваффақиятли
ривожланиб
бориши
мумкин.
Психология
ва
юриспруденциянинг уйғунлашуви ҳар иккала фанни бойитади, энг муҳим
муаммолардан бири – ҳуқуқ-тартибот ва
судлов фаолиятида ижтимоий
адолат мезонлари тантана қилишини таъминлайди. Бунинг учун эса аввало
юридик
психология
фанини
назарий
жиҳатдан
асослаб
чиқиш,
материалларни пухта тайёрлаш усулларини излаб топиш лозим.
Табиат ҳамда жамиятдаги нарсалар, ҳодисаларнинг қонуний
боғлиқлиги ва ўзаро муносабатга киришиши жараёнининг
киши онгидаги
инъикоси жараёни тафаккур дейилади. Назарий билиш асосида
тафаккуримиз туради. Тафаккур сезиш, идрок қилиш орқали
билиш
жараёнидан бошланади. Сўзлар фикрнинг зарур моддий ифодасини
яратади.Инсон фикри образлар, тушунчалар ва мулоҳазалар ёрдамида
шаклланади. Тафаккур жараёни
тушунча , ҳукм ва хулоса чиқаришдан
иборат. Бундан ташқари таҳлил (анализ), синтез ва умумлаштириш шакллари
ҳам мавжуд. Шахс ўз тафаккури орқали назарий билимларни эгаллайди.