1-мавзу. Замонавий иқтисодиёт фанининг предмети ва ўрганиш усуллари 1


Иқтисодиётнинг фан сифатида шаклланиши


Download 0.7 Mb.
bet6/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1540685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
01.Zamonaviy iqtisodiyot fanining predmeti va o\'rganish usullari

2. Иқтисодиётнинг фан сифатида шаклланиши
Иқтисодиёт мустақил фан сифатида кўпгина мамлакатларда миллий бозор шаклланган ва жаҳон бозори вужудга келаётган даврларда «сиёсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади. Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. Яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси Антуан Монкретьен биринчи марта 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги фандир, деб ёзган эдилар.
Меркантилизм - жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат бўлиб, у савдода, асосан ташқи савдода пайдо бўлади ва кўпаяди, деб тушунтиради. Меркантилизм – италянча “mercante” сўзидан олинган бўлиб, “савдогар” деган маънони англатади. Бу оқимнинг намоёндалари: В.Стаффод, Т.Ман, А.Монкретьен, Жон Лоу, Г.Скаруффи ва бошқалар.
Физиократлар - жамиятнинг бойлиги қишлоқ хўжалигида вужудга келади деган ғояни илгари сурадилар. Бу таълимотнинг асосчиси Ф.Кенэ (1694-1774й.) ҳисобланади.
Классик сиёсий иқтисод - бойликнинг фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди.
У.Петти (1623-1686 й.) бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси деган ибора унга тегишлидир.
А.Смит “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776 й.) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши (“кўринмас қўл”) ғоясини илгари суради. Инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир деб кўрсатади.
Д.Рикардо қийматнинг турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling