1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Download 468.22 Kb.
bet18/31
Sana16.11.2023
Hajmi468.22 Kb.
#1781447
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org

. Диалогли мулоқот
Суҳбатни регламентловчилари саволларидир. Муаммони тушуниб олиш учун “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериб бўлмайдиган, бироқ зарур тафсилотлари баёни бўлган кенгайтирилган жавоб талаб этиладиган очиқ кўринишдаги Нима? Қаерда? Қачон? Қандай? Нимага? Деган саволларни бериш мақсадга мувофиқдир.
Агар суҳбатни конкретлаштириш ва муҳокама мавзусини торайтириш зарурияти туғилса ёпиқ турдаги: Зарурмикин? Бўлганмикин? Бормикин? Бўладимикин? деган саволлар берилади. Бундай саволларга қисқа “ҳа” ёки “йўқ” жавоблари қайтарилади. Ишда ва норасмий ҳолатларда суҳбат юритишда риоя этилиши мақсадга мувофиқ бўлган маълум умумий қоидалар мавжуддир.


Иш бўйича мулоқотнинг гуруҳли шакллари
Информатив суҳбат. Ҳар бир иштирокчи бошлиққа ишлар аҳволи ҳақида қисқача ахборот беради ва бу ёзма ҳисобт беришдан ҳалос этади ва ҳар бир иштирокчисига муассасадаги ишлар аҳволи тўғрисида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Қарор қабул қилиш мақсадида кенгашиш. Конкрет муаммо бўйича қарор қабул қилиш учун турли бўлимлар, ташкилот бўлинмаларининг вакиллари бўлган иштирокчилар фикрларини мувофиқлаштириш.
Ижодий кенгаш. Янги ғоялардан фойдаланиш, фаолиятнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш.
Автократик кенгаш – диктаторлик кенгашнинг бир тури. Раҳбар иштирокчиларга бирма бир савол беради ва уларнинг жавобларини эшитади. Таклиф этилганлар бошқа иштирокчиларнинг фикрига нисбатан ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳаққи кўпдир.
Сегрегатив кенгаш (сегрегация+лот. – ажратиш, чиқариб юбориш) раҳбарнинг ёки у томонидан тайинланган шахснинг ахборотидан иборат.


Телефон орқали мулоқот
Телефон орқали мулоқот қилиш маданиятининг асосий талаблари – нафақат фикр-мулоҳазаларда, балки уларни баён этишда ҳам қисқалиги, аниқлиги ва равшанлигидир.
Суҳбат узоқ тўхтамларсиз, отиқча сўзлар, бирикмалар ва эмоцияларсиз бўлиб ўтмоғи керак.
Телефон ундан фойдаланаётган одамга бир қатор бошқа талабларни ҳам юклайди. Сизнинг ҳамсуҳбатингиз сизнинг на қандай кийинганингиз, на ташқи кўринишингиз ифодаланиши, сиз турган хонанинг интерьерини на бошқа, мулоқот характери ҳақида бир нарса билишга ёрдам берадиган, новербал аспектларни баҳолай олмайди. Бироқ телефон орқали мулоқот қилишда фойдаланиш мумкин бўлган новербал омиллар мавжуддир ва уларга: тўхтам учун танланган пайт ва унинг давомийлиги; сукут; кўтаринкиликни ва розиликни ёки тескари реакцияни акс этувчи товуш оҳанглари (интонация) киради. Одам телефон гўшагини қандайин тез кўтариши ҳам аҳамиятлидир – бу ҳодиса у одам қанчалик банд эканлиги, бу қўнғироқдан қай даражада манфаатдор эканлиги ҳақида билиш имконини беради.



Download 468.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling