1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)
Download 468.22 Kb.
|
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорнинг шахсий сифатлари
Замонавий бошқарувда этика
Замонавий бошқарувда этикаси: суҳбатдошнинг жамиятдаги ўрни қандай бўлишидан қатъи назар (қўл остидаги ходим ёки шерик) биринчи бўлиб салом берса; касбдошларига исми ва отасининг исми билан мурожат қилса; иш шароитида қўл остидаги ходимларига “Сиз” деб мурожат қилса; кучли зарурият туғилмаганда лавозими пастроқ турадиган раҳбардан ўтиб, унинг обрўсига путр етказган ҳолда буйруқ бермаса; шахсий хуш кўриш ёки ёқтирмаслигига қарамасдан барча ходимларга бир ҳилда ва бардош билан муомалада бўлса; ишда унга ҳалақит бермаслигини таъминловчи аниқ тартиб ўрнатса; қисқа вақт мобайнида хохлаган ходим у билан учрашиб бор муоммосини хал қилишга имкон берадиган тартиб ўрнатса; ходимлар билан олиб борилган суҳбатлар танлаб олинганлик ва сирлилик таассуротини уйғотмаса; суҳбатдошини эшитса, яъни яхши тингловчи бўла олса; новербал маълумотдан самарали фойдалана олса, яъни суҳбатдошининг гапириш усули, қилиқлари, кийими, имо-ишоралари ва мимикаси етказувчи ахборотни англаса; “Мен” сўзини эҳтиёткорлик билан қўллай билса; фикрини қисқа ва лўнда баён этса; насиҳатгўйликдан қочса; ҳар доим бенуқсон кийинган бўлса; ҳар доим сўзининг устидан вақтида чиқса. Тадбиркорнинг шахсий сифатлари Маданиятли тадбиркорлик этикаси шартлари бу: эркинлик – сиёсий ва иқтисодий. Бинобарин, демократик давлат, кўп партиявийлик, сўз, матбуот, виждон эркинлиги, товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобати, иқтисодий субъектни танлаш эркинлиги, баҳони белгилаш эркинлиги, тадбиркорлик фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг тенглиг, истеъмолчи суверенитети ва бошқалар; барқарорлик – кучли ижро этувчи ҳокимият, сиёсий курашнинг парламент воситалари, қонунчиликнинг барқарорлиги; тарғибот – оммавий ахборот воситалари ёрдамида юқори ахлоқ тамойилларига эга мувафақиятли ишбилармон одам қиёфасини яратиш, коррупция, тамагирлик, носоғлом рақобатни қоралаш; ҳуқуқ – тадбиркор фаолиятини белгиловчи нафақат умумий ижтимоий мақбул хулқ стандарталарини норматиқ жиҳатдан мустаҳкамлаш, балки ўз мамлакати бизнеси муҳитида салбий кўринишлар билан курашиш. уюшма – тадбиркорларнинг профессионал уюшмаларини ташкил қилиш. Улар бу уюшма аъзоларининг ахлоқий даражасини баҳолашдаги адолатли хакам бўлишлари ва бу қоида бузилишлари рўй берганда энг қаттиқ чораларни кўришлари зарур. Download 468.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling