1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Download 468.22 Kb.
bet27/31
Sana16.11.2023
Hajmi468.22 Kb.
#1781447
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org

Бизнеснинг аҳлоқ меъёрлари.
Ишбилармон одам нафақат тижорат фаолиятининг эркинлигини, балки рақибининг эркинлигини ҳам қадрига етиши керак.
Ўзаро ишонч, тушунишлилик ва самимийликни юзага келтирадиган яна бир принцип сабрлиликдир, у низоларни бошиданоқ бартараф этишга ёрдам беради.
Бизнеснинг олтин қоидаси: мижозларинг ҳақида ғамхўрлик қилсанг, бозор сен ҳақингда қайғуради. Обрў орттриш жуда қийин, бунга йиллар кетади, аммо уни бир зумда йўқотиш мумкин. Умуман олганда замонавий инсоннинг ахлоқ модели қиёфаси қуйидагича:
  • ўзини шахс сифатида ҳурмат қилади ва бошқаларга ҳам ҳурмат кўрсатади;


  • ишбилармонлик мунсабатларида хушмуомалалик, обоблилик кўрсатади ва нафақат ўзига, балки бошқаларга ҳам ишонч билдиради;


  • ор-номус даромаддан устун туришига ишонади, ўзининг мутахассислик обрўсини қадрлайди ва ишбилармонлик муносабатлари учун ҳаққонийлик, виждонлилик, адолатлилик ва масъулиятлилик зарур деб ҳисоблайди;


  • рақобатнинг зарурлигини тан олади, лекин ҳамкорликнинг кераклигини ҳам тушунади;


  • нафақат тижорат фаолиятининг эркинлигини, балки рақибларининг эркинлигини ҳам қадрлайди;


  • қарорларни қабул қилишдаги масъулиятни ўз зиммасига олишдан ва таваккал қилишдан билади ва қўрқмайди.




Бизнес этикасининг асосий қоидалари.
Бизнес этикасининг принциплари. Бизнес этикасининг коидалар мажмуаси куйида келтириладиган принциплар асосида курилади:
1.Хурмат принципи
2.Катталарни хурмат килиш принципи
3.Аёлларни хурмат килиш принципи
4.Эстетика принципи
5.Гигиена принципи
Хурмат уз ичига мулойимлик , статусдаги фарклранинг сакланиши хамда тенглик кабиларни камраб олади. Норматив талабдаги холат маданий-тарихий вазиятга караб узгариши мумкин.Этикадаги талаб кишилар томонидан ижобий кабул килингандагина узини намоён килади.
Ишдаги узаро хамкорликда иштирокилрнинг узини тутиши уларнинг мамиятда тутган урни, статуси караб белгиланади.
Бизнес этикасининг бажарилиши учун муайян уз-узини идора килиш хамда уз-узини чеклаб билиш каби инсон шахсиятининг ташки факторларни талаб килади. Шу йусинда иш юритиш этикаси кишиларнинг узаро мунособатларини шакллантирувчи мухим омил булиб колаверади ва жамият, унинг аъзолари билан муносабатларининг мувофиклигини таъминлайди.


Download 468.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling