1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)
Download 468.22 Kb.
|
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org
Халқаро миқёсдаги бизнес этикаси
Кўп миллатли ташкилотлар этик масъулиятнинг ва назоратнинг юқори даражалиги билан характерланади. Иқтисодий фаровонлик даражасининг ошиши билан мамлакатларнинг этикага бўлган эътибори ортиб бормоқда. Оврўпа, Осиё ва Америка мамлакатларида бизнесменлар учун муомала маданияти кодекси бир ҳил принципларгаасосланган. Аммо чет элга боришда тадбиркорлик этикасининг миллий хусусиятларини албатта инобатга олиш зарур. АҚШ. Саралаш услуби америкалик ишбилармонларга хосдир (ҳамма нарса фойда келитириш керак): керагидан ортиқ меҳнат сарфланишининг йўқлиги; урф-одатларга лоқайдлик; берилган ваъданинг кучи; хар қандай ишнинг ташкил этилиши ва юритилишининг мукаммалиги, икир-чикирларга ката эътибор, мутахассис кадрлар ва ишлаб чиқариш; лўндалилилк ва аниқлик; конструкторлик ва унга янгилик киртиш. Иш юзасидан алоқа пайтида улар сизга ахборотни батафсил айтишмайди, лекин сиздан иш тартибини тушунишингизни ва бизнесни американча олиб боришингизни кутиб қолади. Англия. Буюк Британиянинг ишбилармонлари – Ғарбнинг бизнес оламидаги энг юқори малакали вакилларидан биридир. Лекин иқтисодий ва моддий ўзига хос ривожланиш кучидан, инглиз ишбилармонлари узоқ муддатли истиқбол тахлилининг энг баланд даражасигача кўтарила олишмайди. Шу билан бирга британия бизнесининг молия ва хом – ашё соҳасида дунёда деярли тенг келадигани йўқ. Англия бизнесига ижтимоий мутаассиблик, кўп асрли тарихга эга бўлган ғояларга тарафдорлик хосдир. Инглиз ишбилармони – қаттиқ интизомга эга, заковатли одам, унда юқори мутахассислик ва сиёсий инфантиллик мужассам этган. У ўзининг иши билан чегараланиб қолмай, жуда кенг қизиқишларга эга. Франция. Французлар учун ошхона – уларнинг миллий ғурури. Таомларнинг сифати ҳақидаги ҳар бир хайратга солувчи шархи, маъқулланади. Ичимликларни истеъмол қилишда меъёрни билиш асосий талабдир. Французлар турли ҳил муомалага ката аҳамият беришади. Агар урф – одатга кўра саломлашганда “мсье”, “мадам” қўшилмаса ёки исмлари айтилмаса, қўполлик ҳисобланади. Визит карточкалари билан ўзаро алмашиш ҳамма жойдагидек. Кийимга нисбатан жуда муҳим қоида бор: у юқори сифатли ва табиий материаллардан бўлиши керак. Download 468.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling