Араб мамлакатлари. Бу мамлакатларда музокараларнинг муваффақиятли бўлишида маҳаллий урф-одатларни ҳурмат қилишдадир.
Музокаралардаги энг муҳим қоидалардан бири шериклар ўртасидаги ишонч ҳисобланади. Агар америкалик ҳар қандай муаммони ечишда ҳодисаларнинг ривожини олдиндан билишга ҳаракат қилса, араблар эса ўтмишга қараб, ўз илдизлари ва урф-одатларига назар ташлаб иш кўришга одатланганлар. Бундан ташқари улар музокараларда муҳокама қилинадиган саволларнинг тафсилотларини олдиндан ўрганиб чиқишни афзал кўрадилар. Араб оламида Ислом урф-одатлари катта аҳамиятга эга. Умуман олганда, араб олами бир-бирига ўхшамас бўлиб, араб мамлакатлари вакилларида ишбилармонлик муносабатларида анчагина фарқ бор.
Этика нормативларини ишлаб чиқиш
Кўп миллатли ташкилотлар қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:
Бутун дунёда қўлланиши мумкин бўлган этик нормативларни ишлаб чиқиш.
Стратегияни ишлаб чиқишда этик масалаларни инобатга олиш.
Йирик ва хал қилиб бўлмайдиган этик муаммолар пайдо бўлишида шубҳали бозордан кетиш.
“Этикага таъсир” ҳақидаги такрорланиб турадиган ҳисобот тузиш.
Тадбиркорлик этикаси бизнинг хоҳишимиз туфайли пайдо бўла олмайди. Унинг шаклланиши мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, унда аввало тадбиркорларнинг ўзлари, давлатнинг турли институтлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этади. Сўз бу жараённи жадаллаштириш учун керакли замин яратиш, унга аниқлаштирилган ғоявий йўналиш бериш ҳақида кетмоқда, чунки бизнес мафкураси асосида қандай ахлоқий принциплар бўлиши жамиятга бефарқ эмас.
3-Мавзу: Корхона корпоратив маданияти ва этикасининг шаклланиши, қўллаб қувватланиши ва ривожланиши (4 соат)
3.1. Ишбилармонлик этикетининг нормалари ва уларнинг бизнесдаги аҳамияти.
3.2. Хулқ атворни формал ва ноформал ижтимоий назорати.
3.3.Бизнесда нормал ва хулқ атвор нормативларининг аҳамияти.
3.4. Ишбилармонлик этикетининг қоидали ижтимоий нормаларининг хусусий тури сифатида.
3.5. Ишбилармонлик этикетининг тамойиллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |