1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Download 84.61 Kb.
bet10/31
Sana24.12.2022
Hajmi84.61 Kb.
#1054801
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
Корп.мад. маърузалар матни

Таянч сўз ва иборалар: Расмий кабул, расмий учрашув, савдо делегацияларини ва фирма вакилларини кабул килиш, хориж мамлакатлардаги ишбилармон этика ва ишбилармон этикетнинг хусусий, хулк маданияти кодекси, : маданияти, хулк ва муомала коидалари, узаро хурмат


Ишбилармонлик этикетининг нормалари ва уларнинг бизнесдаги аҳамияти.
Ижтимоий норма тушунчаси ва унинг асосий вазифалари.
Катта-катта гурухларни бошкаришнинг асосий воситаларидан бири бу ижтимоий нормалардир.Бу ижтимоий нормалар оркали уни ишлаб чикувчилар кишиларни уз-узини килишлари кайси критерияларга тугри келиши каби масалаларни очиб беради.Ижтимоий нормалар инсонлар гурухининг турли кизикишлари, улар уртасида буладиган узаро мунособатлар асосида ишлаб чикилади. Шу билан бирга ижтимоий нормалар
Йигилган ижтимоий тажриба инсонларга турли нормалар оркали етказиб берилмас экан фойдасиз булиб колаверади. Айнан шунинг учун ижтимоий нормаларнинг энг мухим вазифалари бу ташки шахсий керак буладиган хусусият, шарт-шароитларни шакллантириш саналади. Бу каби функцияларни амалга ошириш жараёнида ижтимоий нормалар инсонларга зарур булган ички ва ташки мухит хамда воситаларни яратади.Бундан ташкари ижтимоий нормалар кишиларни уз-узини идора килишнинг психологик томонларини етказиб беради. Улар ижтимоий, институтционал назорат килиш ва бошкаришни хам амалга оширади. Ижтимоий нормалар мажмуасининг мавжудлиги муайян ва алохида коидаларни вужудга келишига замин тайёрлайди.


Хулқ атворни формал ва ноформал ижтимоий назорати.
Ижтимоий назорат – бу тарихий шаклланган ёки жамиятнинг махсус урнатилган санкциялар мажмуаси булиб бу ёрдамида шахсларнинг умум кабул килинган нормаларга буйсунилишини таъминлайди. Исталган ижтимоий назорат систамиса куйидагиларни кузда тутади. Биринчидан, муайян умум жамият томонидан тан олинган фаолият стимулларнинг мавжудлиги (максадлар, гоялар, кимматликлар); иккинчидан, аникланган ижтимоий нормалар мажмуи(кишиларнинг, давлатларнинг ва ижтимоий гурухларнинг бир-бири орасидаги муносабатларни бошкаради). Нормалар бажарилиши, интизом килиниши шарт булган муайян турларни шакллантирса, ижтимоий назорат шу бажарилиши керак булган нормаларнинг бажарилишини таъминлаб беради. Назоратнинг асосий вазифаси – бу системаларнинг мукобиллигини таъминлаш, уларнинг сифатини саклаб колиш, замонавийлигини таъминлаш ва маълум бир натижага эришишни юзага келтириш.
Ижтимоий назоратнинг амал килиши купрок жамоавий конун-коидаларга амал килинмайдиган гурухларга хос булмайди.Интенсивлик нуктаи назардан жамоалар у ёки бу ижтимоий нормаларни куллайди ва амалга жорий этади. Ушбу санкцияларнинг характери жамоанинг ижтимоий-психологик ривожланиш даражасига караб аникланади.
Ижтимоий санкциялар сифатида жамиятда интеграция вазифасини бажарувчи ижтимоий восита тушунчаси англашилади. Ижтимоий санкциялар ижобий(белгиланган коидаларни бажарганлик учун такдирланиш) ва салбий(белгиланган нормаларга амал килинмаганлик учун жазо). Одатда салбий санкцияларнинг белгиланиши ижобий сакнкция белгиланишига караганда купрок учрайди. Жамоага оид нормаларнинг бузилиши жамиятнинг узига килинган тажовуздай кабул килинади ва дархол жиддий чора-тадбир курилишига сабаб булади.



Download 84.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling