1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Уюшманинг 1950-60 йиллардаги фаолияти


Download 143.11 Kb.
bet4/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

3. Уюшманинг 1950-60 йиллардаги фаолияти
1955 йилнинг 10-16 декабрида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг II қурултойи бўлиб ўтди. Унинг дастурида учта симфоник концерт, битта ўзбек халқ чолғулари оркестри концерти, камер концерт, хор концерти ҳамда Г.Мушелнинг “Раққоса” балети, Т.Содиқов ва Р.Глиэрнинг “Гулсара” операси, Т.Жалилов ва Г.Мушелларнинг “Муқимий” мусиқали драмалари намойиш этилди. С.Бобоев “Ўзбекистон мусиқа маданиятининг ривожланиш жараёни, муаммолари ва санъаткорларнинг вазифаси” мавзусида маъруза қилди. Минбарга чиқканлар концерт дастурларига киритилган асарларнинг ютуқ ва камчиликлари, мусиқани тарғибот қилишдаги муаммолар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қилдилар. Ҳайъат раиси лавозимига Мутал Бурҳонов, унинг ўриибосари этиб Б.Гиенко, масъул котиб этиб М.Алиев, тафтиш ҳайъати раиси этиб И.Н.Карелова сайландилар. “Ўзбекистон мусиқа фонди” раиси вазифасига В.А.Мейен, директори этиб Л.Р.Гисин тасдиқланди.
1960 йилнинг 8-14 июнида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг III қурултойи бўлиб ўтди. Унинг концерт дастурида композиторларнинг турли шакл ва жанрларда яратган янги мусиқий асарлари 7 та концертда намойиш қилинди, шунингдек, қуйидаги спектакл ва кинофильмлар делегат ва мехмонлар эътиборига хавола этилди: С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши” операси, Т.Жалилов ва Г.Собитовларнинг “Нурхон” мусиқали драмаси, И.Акбаров мусиқаси билан “Иккинчи гулшан” ва М.Левиев мусиқаси билан “Маҳаллада дув-дув гап” (“Сюрприз”) бадиий кинофильмлари намойиш этилди. М.Бурҳонов “Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожланиш жараёни ва унда санъаткорларнинг вазифалари” мавзусида маъруза қилди. Мутал Бурҳонов ўзининг маърузасида республиканинг мусиқий ҳаётидаги ютуқ ва камчиликларга, ҳамда ечилмаган муаммоларига тўхталиб ўтди. Шу билан бирга композиторларнинг ижодий фаолиятидаги жиддий нуқсонларни танкид остига олди. Тафтиш ҳайъати раиси И.Н.Карелова ўзининг маърузасида Мутал Бурҳонов сўзларини тасдиқлади. Қурултой кун тартибидаги масалалар бўйича қарор қабул қилиб, ташкилий масалани кўриб чиқилди. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг ҳайъат раиси лавозимига Собир Бобоев, унинг ўринбосари этиб Рахимов, масъул котиб А.А.Берлин, тафтиш ҳайъат раиси лавозимига И.Н.Кареловалар сайландилар. “Ўзбекистон мусиқа фонди”га ҳайъат аъзолар ва унинг раиси этиб И.Акбаров сайландилар. Фонд директорлигига Л.Р.Гисин тасдиқланди.
1962 йилнинг 13-18 февралида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган IV съездида С.Бобоев ва Д.Б.Кабалевскийлар маъруза қилдилар. Съезд концерт дастурида турли жанрларда яратилган мусиқий ва саҳна асарлар намойиш қилинди.
1965 йилнинг 7-15 мартида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг V съезди бўлди. Съезд дастурида турли жанрларда яратилган асарлар, жумладан С.Бобоевнинг “Ҳамза”, М.Ашрафийнинг “Шоир қалби”, М.Юсуповнинг “Хоразм қўшиғи” ва Р.Ҳамроевнинг “Зулматдан зиё” опералари, Г.Мушелнинг “Кашмир афсонаси” балети, М.Левиевнинг “Тошболта ошиқ”, Собир Бобоевнинг “Икки билагузук” ва А.Муҳамедовнинг “Жон қизлар” мусиқали комедиялари, Ҳамид Рахимовнинг “Ишқинг билан” мусиқали драмаси намойиш қилинди. Ҳайъат раиси С.Бобоев “Ўзбекистон бастакорлари, композиторлари ва мусиқашуносларининг ижодий фаолиятидаги ютуқ ва муаммолар” мавзусида маъруза қилди. Съездда ташкилий масалани кўриб чиқилди. Уюшма ҳайъати раис лавозимига Аҳмад Ҳамидович Жабборов, унинг ўринбосари этиб Б.Гиенко, масъул котибликка Ғ.Қодиров, тафтиш ҳайъати ва унинг раиси вазифасига Товур Жумаев, “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳайъати аъзолари, унинг раиси этиб Илёс Акбаров сайланди. Фонд директори лавозимига М.Т.Гисин тасдиқланди.
1967 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон бўлими очилди. Бунга бағишланган иккита концертда қорақалпоқ композиторларининг турли жанрлардаги асарлари ва иккита мусиқали драма намойиш этилди, Ўзбекистон Композиторлар уюшмасининг ҳайъат раиси А.Х.Жабборов маъруза қилди. Мазкур уюшма бўлимининг раиси лавозимига Олимжон Ҳалимов, масъул котибликга Тожигул Адамбаевалар сайландилар.



Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling