1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Download 143.11 Kb.
bet2/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

Бастакорлик санъатига хос асосий хусусиятлар қуйидагилардан иборат:

  1. Тайёр куйга сўз қўйиш.

  2. Анъанавий мусиқий меросимиздан фойдаланиб асар ёзиш.

  3. Огзаки нутққа мурожаат қилиб асар ёзиш.

  4. Ҳар хил жанрларни уйғунлаштириб асар ёзиш.

  5. Қардош халқлар оҳангини ўзбек услубига мослаб асар ёзиш.

Бастакор форсча сўз бўлиб, баста-боғлаш. кор-ишлаш мазмунини беради. Бастакорлик ижоди манодия, яъни - бир овозли куй маъносини билдиради. Композитор- французча сўз бўлиб, яратувчи деган маънони англатади. Бу мусиқий ижод кўп овозли мусиқа услубиятлари - гармония ва полифонияга поғланган ижоддир. Бастакорлик асосан икки йуналишда: огзаки, яъни нота ёзувисиз ҳамда нога ёзуви ёрдамида ривожланиб келмокда.
Ўрта Осис халқлари бастакорлик санъатининг буюк сиймолари’ Борбад, Абу Наср Фаробий. Абу Али ибн Сино, Сафиуддин ал-Урмавий, Ал-Хусайний, Пахлавон Муҳаммад. Алишер Навоий каби устоз бастакорларнинг деярли ҳаммаси мусиқа илмининг назарий ва амалий жихатларини юксак даражада хис этганлар. Бу эса уларга чолғулардан ниҳоятда моҳирона фойдаланиш имкониятини беради. Натижада, улар яратган мусиқий асарлар ҳар томонлама сероҳанг, жозибали чиққан.
Ўрта Осиё маданияти тарихида ўзбек халқининг донишманд шоири ва олими Алишер Навоийнинг мусиқашунослик илми хакидаги фикр ва мулохазалари ўзбек мусиқа тарихида ўзига хос хазина хисобланади. Унинг барча илмий асарларида мусиқага оид илғор фикрлар қайд қилинган.
Алишер Навоийнинг «Хазоин ул-маоний», «Сабъаи-сайёр», «Мажо- лис ун-нафоис», «Мезон ул-авзон», «Холати Пахлавон Муҳаммад» ва «Маҳбуб ул-қулуб» каби асарларида мусиқа илми ва бастакорликка катта ўрин берилади.
Алишер Навоий ўзидан олдин ўтган Борбад, Жомий, Ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Сафиуддин ал-Урмавий каби йирик олимларнинг мусиқа илми ва бастакорлик хакидаги фикрлари, анъаналарини давом эттирди ва бойитди.
Алишер Навоийнинг мусиқашунослик хакидаги фикр ва мулохаза­лари ҳамда бастакорлик ижоди Ўрта Осиё халқларининг мусиқа тари­хини ўргаиишда катта манба бўлиб хизмат килади.
Ўзбек бастакорлик саньатининг машхур намоёндалари Хожи Абдулазиз Расулов, Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Имомжон Икромов. Комилжон Жабборов. Фахридаин Содиков, Саиджон Калонов, Набижон Хасанов, Мамадазиз Ниёзов. Комилжон Отаниёзов, Иброхим Журабоев. Ғанижон Тошматов, Муҳаммаджон Мирзаев, Ориф Қосимов. Ғуломжон Хожиқулов, Мухторжон Муртазоев, Орифхон Хотамов. Фаттоххон Мамадалиев ва бошка устоз бастакорлар ўз ижодида асосан халқ мусиқий анъаналарига суяндилар. Уларнинг хар бири ўз мусиқий ижод йўлини яратдилар. Улар яратган ва яратаётган асарларининг аниқ услуби, лади, оғанг тиниқлигига, интонациясига катта эътибор беришган. Улар мусиқани ниҳоятда сероҳанг ва жилоли бўлиши учун хилма-хил, мураккаб усулларга мурожаат килишган. Уларнинг асарларидаги ўзига хослик, ички миллий руҳ. фалсафий кайфият яратилган саньат намуналарига гўзаллик ва умрбоқийлик бағишлайди. Бундай ижодий махорат, албатта, ўз-ўзидан эмас, кўп йиллар давомида олиб борил ган сермашаққат мехнат, халқ мусиқий меросини чукур, мукаммал билишлари эвазига пайдо бўлган ва шаклланган. Шунинг учун ҳам устоз бастакорларнинг куй ва ашулалари ўзларининт мантиқан сержилолиги ҳамда фалсафий мушохадакорлик даражаси, тўлик, тугал мазмуни ила профессионал юксак мусиқа маданиятига эга бўлган жахон халқлари мусиқий асарлари билан бемалол беллаша олади

Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling