1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа
Бастакорлар уюшмасининг 1970-1980 йиллар фаолияти
Download 143.11 Kb.
|
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза
4. Бастакорлар уюшмасининг 1970-1980 йиллар фаолияти
1971 йилнинг 15 ноябр ва 2 декабр кунлари Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг VI съезди бўлди. Унинг дастурида композиторларнинг симфоник, вокал-симфоник, камер чолғу, камер-вокал асарлари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун куй ва қўшиқлар, қўшиқ ва романс, эстрада, хор жамоалари ва болалар учун ёзилган қуйидаги саҳна асарлари янгради: А.Берлиннинг “Тўй куни” (А.Розов либреттоси) операси, М.Ашрафийиинг “Темур Малик” балети, Р.Вилъдановнинг “Ўн иккинчи кеча” (Шекспир пьесаси асосида) мусиқали комедия, Д.Зокиров ва К.Жабборовларнинг “Менинг жаннатим” (С.Абдулла пьесаси) мусиқали драмалари намойиш этилди. Ҳайъат раиси А.К.Жабборов Ўзбекистон композитор ва мусиқашуносларнинг ижодий фаолиятлари республиканинг замонавий мусиқий санъатининг ривожланиш жараёнидаги ютуқ ва муаммолар ҳамда мусиқа тарғиботидаги нуқсонлар тўғрисида маъруза қилди. Ҳайъат аьзолари ва унинг раиси лавозимига А.К.Жабборов, унинг ўринбосари этиб Б.Гиенко, масъул котибликга Э.Солиқов, тафтиш ҳайъати аъзолари ва унинг раиси этиб Т.Жумаев, “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳаками ва унинг раиси лавозимига И.Акбаров сайланди. Унинг директорлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоштемир Шарипов тасдиқланди. 1976 йилнинг 12-19 мартида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг VII съезди бўлди. Съезднинг концерт дастурида композиторларнинг турли жанр ва шаклларда яратган янги мусиқий асарлари янгради. Н.Зокировнинг “Соҳил бўйида тўқнашув” операси, М.Ашрафийнинг “Муҳаббат ва қилич” (“Темур Малик”) балети, С.Жалилнинг “Лақма”, М.Левиевнинг “Замонали ва Омонали” мусиқали комедиялари намойиш қилинди. Мазкур съездда ташкилий масала кўрилиб, ҳайъат аъзолари ва унинг раиси лавозимига Энмарк Солиҳов сайланди. Унинг ўринбосарлари лавозимига Б.Гиенко ва Н.Зокиров, масъул котибликга В.Зудов сайландилар. “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳайъати ва уюшманинг раиси И.Акбаров сайланди. Фонд директори этиб Т.Шарипов тасдиқланди. 1982 йилнинг 13-19 июнида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унинг дастурида Н.Зокировнинг “Уйғониш” номли операси, А.Берлиннинг “Василиса прекрасная” болалар учун балети, Т.Хренниковиинг “Любовью за любовь” балети, Э.Солиҳовнинг “Хўжа Насриддин” опереттоси ижро этилди. Ҳайъат раиси Энмарк Солихов ва тафтиш ҳайъати раиси Товур Жумаев ҳисобот маъруза қилдилар. Ҳайъатининг биринчи котиби лавозимига Собир Бобоев, масъул котибликка Мирсодиқ Тожиев, Александр Берлин, Улуғбек Мусаев ва Галина Кузнецовалар, тафтиш ҳайъати ва унинг раиси этиб М.С.Ковбас, “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳайъати ва раиси қилиб Илёс Акбаровлар сайландилар. Мусиқа фонди директори этиб Тоштемир Шарипов тасдиқланди. (изоҳ: Бастакорлар уюшмаси ҳайъатининг биринчи котиби Собир Бобоев бемор бўлиб қолганлиги сабабли, ўз аризасига кўра 1984 йилнинг октябр ойида вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Мирсодиқ Тожиев, масъул котиб лавозимига композитор Рустам Абдуллаев, мусиқашунос Ирина Кулъбашнаялар тайинланди). 1987 йилнинг 12-18 декабрида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг IX съезди бўлди. Мусиқали театрларда Р.Абдуллаевнинг “Қуёшга таъзим” балет – ораторияси, С.Жалилнинг “Зебунисо” операси, У.Мусаевнинг “Тўмарис” балети, М.Бафоевнинг “Еттинчи жин” мусиқали драмаси, М.Левиевнинг “Мангулик” мусиқали драмаси томошабинларга ҳавола этилди. Съезд минбаридан уюшманинг биринчи котиби Мирсодиқ Тожиев ва тафтиш ҳайъати раиси М.С.Ковбас ҳисобот маъруза қилдилар. Уюшма ҳайъати раиси лавозимига мусиқашунос Ахмад Ҳамидович Жабборов, масьул котиблика композиторлар Улуғбек Мусаев ва Рустам Абдуллаевлар, тафтиш ҳайъати ва унинг раислигига Рустамбек Абдуллаев, “Ўзбекистон мусиқа фонди” ҳайъати ва унинг раиси, Мардон Насимов сайланди. Фонд директори этиб Тоштемир Шарипов тасдиқланди. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг ташкил топганига 50 йил тўлиши муносабати билан 1988 йилнинг 27 ноябридан 8 декабригача юбилей Пленуми бўлиб ўтди. Пленум концертлари ва ижодий учрашувлар ҳақиқий мусиқа байрамига айланди. Пленум ишини тугаллаш арафасида 24-26 иоябр кунлари дунёдан кўз юмган композиторлар ва мусиқашуносларга бағишланган “Хотира кечалари” ўтказилди ва қабрлари зиёрат қилинди. Марҳум композиторларнинг мусиқий асарлари учта концерт дастурида жаранглади. Н.Зокировнинг “Гамлет” С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши” опералари, Р.Абдуллаевнииг “Қуёшга таъзим” балет-ораторияси М.Ашрафийнинг “Севги тумори” балети, У.Мусаевнинг “Тўмарис” ҳамда Самарқанд опера ва балет театрида Д.Қодированинг “Сайёра” балети, М.Бафоевнинг “Прометей” мусиқали драмаси, Э.Солиҳовнинг “Хўжа Насриддин” опереттаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, XX асрнинг 60-70-80-йилларида Ўзбекистои Бастакорлар уюшмаси ташаббуси билан Тошкентда ҳар йили Ўрта Осиё ва Қозогистон композиторларининг асарларидан “Симфоник мусиқа фестивали” ўтказилди. Мазкур фестивални ўтказишда Ўзбекистон халқ артисти, профессор дирижёр З.Ҳақназаров раҳбарлигидаги симфоник оркестрнинг фаолияти муҳим роль ўйнади. 1972 йилнинг май ойида Ўзбекистонда “Грузия мусиқа ҳафталиги”, 1-7 ноябрда эса “Ўзбекистон мусиқа ҳафталиги” Грузияда бўлиб ўтди. Мазкур ҳафталикларда грузин ва ўзбек композиторларининг симфоник, вокал- симфоник, камер-чолғу, камер-вокал мусиқий асарлари концерт дастурларида жаранглади. Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари мусиқа билим юртлари, болалар мусиқа мактабларида ва шаҳар фаоллари билан грузин композиторларнинг ижодий учрашувлари бўлиб ўтди. Бу учрашувларнинг концерт дастурида грузин ва ўзбек ижрочилари фаол қатнашдилар. Худди шундай ўзбек композиторларининг ижодий учрашувлари ва концертлари Тбилиси, Баржоми, Кутаиси, Сухуми ва Поти шаҳарларида бўлиб ўтди. Бу ижодий учрашувлар ва концертлар икки халқнинг мусиқий байрамига айланди. Ўзбекистондан А.Жабборов раҳбарлигида М.Ашрафий, М.Бурҳонов, С.Юдаков, Б.Гиенко, Сайфи Жалил, С.Бобоев, Р.Абдуллаев каби композиторлар, дирижёр Б.Тўлаганов, скрипкачи Марлис Юнусхонов, хонандалар М.Хожиниёзов, Р.Юсупова, Т.Шарипов ва Грузия санъаткорлари фаол қатнашдилар. Ўзбекистонда собиқ тоталитар давлат ўрнига мустақил демократик, ҳуқуқий давлат ўрнатилганлиги натижасида 1991 йилнинг 1 сентябрида Ўзбекистон мустақиллиги куни катта байрам сифатида нишонлаш эълон қилинди. Ўзбекистонда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий-маданий ҳамда маънавий ўзгаришлар юз бера бошлади. Республикамиздаги иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётдаги бундай ижобий ўзгаришлар халқимизни, янги-янги ижодий зафарларга чорлай бошлади. Download 143.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling