1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа
- Мавзу: Набижон Ҳасановларнинг бастакорлик сулоласи (
Download 143.11 Kb.
|
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
- Қўшимча адабиётлар: 1. Ўзбек халқ музикаси, VII том. Тошкент. 1960 2. Ўзбек халқ музикаси, IV том. Тошкент. 1960 Кириш
14- Мавзу: Набижон Ҳасановларнинг бастакорлик сулоласи (1913-)
Режа Кириш 1.Набижон Хасановнинг бастакорлик ижодий фаолияти 2.Телман Хасановнинг бастакорлик ижодий фаолияти 3.Абулазиз Ҳасановнинг бастакорлик фаолияти Таянч тушунчалар: мусиқий сулолавийлик, юксак идеал, фидойилик, ғурур ва ифтихор, санъат равнақи ва ривожи. Назорат саволлари 1.Набижон Хасановнинг бастакорлик ижодий фаолияти қандай бошланган? 2.Телман Хасановнинг бастакорлик ижодий фаолияти ким асосий рол ўйнаган? 3.Абулазиз Ҳасановнинг бастакорлик фаолияти нимадан бошланган? Адабиётлар 1. Музыкально- энциклопедический словарь. Москва. 1990. 2. Ф.Караматов. Вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980. 3. А.Жабборов, Т.Соломонова. Композиторы и музыковеды. Узбекистана. – Т.: 1975. 4. А.Жабборов. Ўзбек бастакор ва муқашунослари. –Т.: 2004. 5. Ю.Ражабий. И.Акбаров. Ўзбек халқ мусиқаси тарихи. (Ўқитувчи). 1981. 6. Т.Қиличев. Хоразм халқ театри. Қўшимча адабиётлар: 1. Ўзбек халқ музикаси, VII том. Тошкент. 1960 2. Ўзбек халқ музикаси, IV том. Тошкент. 1960 Кириш (Мусиқа оламида “мусиқий сулолавийлик”) Мусиқа оламида асрлар давомида юзага келган ёрқин ҳодисалардан бири “мусиқий сулолавийлик” тушунчасидир. Мусиқий сулолавийлик бетакрор феномен сифатида қариндошлик ришталари билан боғлиқ бўлиб, бир неча гуруҳ, авлод вакилларини узулуксиз равишда, маълум тарихий давр мобайнида мусиқий ижод борасида давом эттириб келаётган ёрқин ижодий жараённи гавдалантиради. Жаҳон ва Шарқ мусиқа санъати тарихига катта ҳисса қўшган қатор таниқли мусиқий сулолалар ўз фаолияти билан маҳаллий санъатда катта давр, концептуал йўналиш, бутун бир мамлакат ижодий мактаби ва ижрочилик услубларининг равнақига ўзининг катта улушини қўшган сулола фаолиятига бағишланган. Унда Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Набижон Ҳасанов томонидан асос солинган бу ёрқин ижодий сулола вакилларининг сермаҳсул ижоди, унинг фарзанди – композитор ва дирижёр Телман Ҳасанов, набираси – композитор, педагог ва истеъдодли аранжировкачи Абдулазиз Ҳасанов, бугунда эса вояга етиб композиторлик санъатида ўзининг илк қадамларини бошлаган тўртинчи авлод ҳақида ҳикоя қилинади. Олмонияда – Бахлар, Италияда – Скарлаттилар, Австрияда – Гайдн, Моцарт, Штрауслар сулоласи, Испанияда – Кабесонлар, Францияда – Куперенлар, Чехияда – Бенд ва Бриксилар сулоласи, Болгарияда – Пипковлар, Россияда – Рубинштейнлар, Озарбайжонда – Гаджбековлар сулоласи, Ўзбекистонда – Ражабийлар, Сўфихоновлар, Ҳотамовлар, Жалиловлар, Ҳарратовлар, Матякубовлар, Зокировлар, Хасановлар ва яна шу каби бир қатор таниқли сулолаларнинг сермаҳсул ижодий фаолияти бунинг ёрқин мисолидир. Илмда мусиқий сулолавийлик муаммоси билан боғлиқ бўлган кўплаб масалалар ҳанузгача деярли ёритилмаган. Бу масалани атрофлича ўрганиш эса бугунда нафақат санъатшунослар, балки кенг доирадаги мутахассисислар – психологлар, санъаткорлар, физиологлар, гинетиклар ва социологлар эътиборини ўзига жалб қилинишини ҳам тақазо этмоқда. Уларни илмий изланишлари ўлароқ, мажмуавий ёндашуви асосида тадқиқ этилиши нафақат сулолавийлик масаласи доирасида, балки бугунда буткул тарбия, таълим тизими, ўсиб келаётган янги ёш авлодни истеъдодли ва қобилиятли ўсиши учун керакли замин ва омиллар даражасини англаш ва идрок этиш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шарқ халқларининг узоқ ўтмишдаги бой тарихи, яшаш тарзи, маънавий ва маданий қадриятлари бизга ўзга соҳаларда сулолавийлик анъаналарини гуллаб яшнаши ва ривожи мисолларини намоён қилган (ҳунармандчилик, илм ва санъат соҳа эгаларини ёрқин фаолияти бунга мисол бўла олади). ХХ асрда мамлакатимизда рўй берган тарихий, сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар, инсонларга берилган эркинлик ҳуқуқи, янги босқичда сулола вакиллари олдида ота касб-ҳунарини давом эттириш мажбуриятидан холис қилди. Ўзбекистон маданияти равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган сулолалар ва мусиқий оилалар борки, уларни ўз соҳаларида қўлга киритган ижодий ютуқ ва зафарлари ҳалқимиз эътиборига ҳавола этилиб, ибрат мактаби ўрнида ўрганилиши мақсадга мувофиқ. Бу борада Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мир зиёвнинг 2017 йил 3 август куни мамлакатимизнинг ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида сўзлаган нутқида: “Албатта, биз халқимизнинг маънавий камол топишида маданият намояндаларининг улкан хизматлари борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Юксак идеаллар йўлида фидойилик кўрсатиб яшаш, ўзлигимизни англаш, ғурур ва ифтихор, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун бел боғлаб майдонга чиқиш – сиз, ижод аҳлига хос эзгу фазилат эканини ҳаммамиз яхши биламиз ва буни юксак қадрлаймиз”, – деган фикрни қатъият билан таъкидлагани эътиборга молик.[1]. Асосий қисм катта тарихий давр мобайнида сермаҳсул ижодий фаолияти билан Ўзбекистон мусиқа санъати равнақи ва ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ана шундай мусиқий сулолалардан бири, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Набижон Хасанов томонидан асос солинган ёрқин ижодий сулолалар номи билан қиёсланади. Сулоланинг асосчиси Набижон Ҳасанов қисқа умр кўрганига қарамай, бастакорлик ижодиётида ном чиқариб танилишга улгурган ижодкорлардан бири саналади. Кўпчилик учун у асосан бастакор сифатида танилган бўлсада, бироқ унинг ижодий бисотининг кенглиги, унинг таркибида бадиий мусиқий аҳамиятга эга бир қатор чолғу асарлари, халқ оркестри учун яратилган мусиқий намуналари, мусиқий театр учун ёзиб қолдирилган бир нечта мусиқий драмалари, радио спектакллар учун махсус ёзилган мусиқа, хор учун яратил ган асарлари уни нафақат бастакор, балки композитор сифатида ҳам эътироф этишга асос бўлади. Набижон Хасановнинг ижодий фаолияти ХХ асрда мамлакамизда рўй берган оламшумул ҳодисалар ортида ўзбек мусиқа санъатида юзага келган катта ўзгаришлар, жумладан, монодик тафаккур тизимидан кўповозлик томон илк қадамларни босиши ва ривожи каби тарихий жараёнлар билан узвий боғлиқ бўлган. Download 143.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling