1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Абдулазиз Хасановнинг бастакорлик фаолияти


Download 143.11 Kb.
bet22/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза

3. Абдулазиз Хасановнинг бастакорлик фаолияти
Абдулазиз Хасанов 1968 йил 13 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Бўлажак композиторнинг мусиқага бефарқ эмас лигини Телман ва Муқаддамхон Хасановлар уни 2 ёшга тўлган пайтиданоқ сезиб олишган. Композиторнинг хотиралашича: “Ўша пайт зангори экранда "Эртаклар оламида" кўрсатуви намойиш этиларди. Кўрсатувнинг мунгли куйидан таъсирланиб телевизорга қараб йиғлаб турардим. Бу эҳтимол, менинг ота-онамга мусиқий эшитиш қобилиятим ҳақидаги илк ишора бўлгандир. Мусиқага қўйган ихлосим ва муҳаббатим буюк классик композитори Л.Ван Бетховеннинг №5-симфониясидан бошланиб, мазкур асар мени композитор бўлиб улғайишимга туртки бўлди, десам адашмаган бўламан. 4-5 ёш пайтимда ушбу симфония қлавирини отам фортепианода ижро қилганда ундан тўлқинланиб, тақлидан болаларча уйда дириж ёрлик қилардим. Шу паллаларда менинг мусиқага бўлган қизиқишимни отам сезганлар". Шу тариқа композитор илк қадамини болалар мусиқа мактабидан бошлаб, тенг қурлари каби мусиқа саводини ўзлаш ти риш, билим ва кўникмаларни оширишдан келажак сари қадам ташлайди. Болаликнинг ширин гаштини сурган Абдулазиз ўйинқароқ бола бўлгани боис, гоҳида дарсларни қолдирарди. Аммо фортепиано устози Фотима Абдуллаеванинг сабр-қаноати ва меҳри ўлароқ мактабни жиддий ва мураккаб асарлар билан якунлаш ва аъло баҳоларга давлат имтиҳонини топширишга муваффақ бўлди. Композиторлик соҳасида илк ижодий изланишларни Абдулазизни отаси Тельман Хасановнинг драмаларига ёзилган фортепиано партияси фактурасини топишдан бошлаган эди. Кейинчалик Борис Зейдмандан композиция бўйича, қисқа фурсатда бўлсада таълим олади (1-йил). Коллежнинг битирув арафасида Мирхалил Маҳмудов билан бирга шуғулланиш бахтига ҳам эришди. 1987 йилда Абдулазиз Хасанов М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат Консерваториясининг композиторлик бўлимига ўқишга киради. Дастлаб М.Маҳмудов синфида сўнг "модал" мусиқасига қизиқиши ортиши сабабли профессор Т.Қурбонов синфига ўтади. "Ўқиш даврида татар миллатига мансуб дўстим бўлган. У ўқиш кезлари тутган "Полифоник дафтарлар"и мени ўзига қизиқтириб, полифоник услуб, айниқса Белла Барток ижодига ихлос ва қизиқишимни янада ривожлантирди. Шу боис, мен Мирҳалил Маҳмудовдан профессор Т.Қурбонов синфига ўтиб, ўқишимни давом эттирдим",— дейди композитор. А.Хасанов фортепиано чолғусига бўлган профессионал ижрочи сифатидаги ёндашуви унинг қалами остидан чиққан илк композиторлик намуналарини ҳам мазкур чолғу учун яратилишига сабаб бўлди ("Полифоник куйлар", "Фугатто", "Прелюдалар" каби асарлар шулар жумласидан). Консеваторияни битириш босқичида яратилган илк фортепиано ва оркестр учун концерти, ушбу услуб ва жанрдаги изланишлар ва ривожи сифатида 2001 йилда ёзилган фортепиано ва оркестр учун №2 концертида мантиқий давомини топди. Композиторнинг фортепиано ансамбли учун "Скерцо", "Рақс", "Бухороча", "Орзу", "Масхарабозлар", "Севимли образ" каби песалари; хор учун "Она"; гобой ва фортепиано учун "Пьеса"си; торли ва урма чолғулар учун "Вариация", "Симфоник поэма", қолаверса бир қанча овоз учун ёзган ромонслари унинг ижодий бисотини тўлдириб композиторнинг индивидуал қиёфасини шакллантиришга ҳизмат қилди. 1996 йили Консерваторияни муваффақиятли тугатган А.Хасанов олийгоҳнинг "асистент-стажёрлиги" бўлимида Т.Қурбонов синфида касбий малакасини оширади. А.Хасановнинг ўз вақтида фортепиано учун яратган №1 концертини устози композитор, профессор Т.Қурбоновга бағишлайди. Хусусан, асарнинг бош партиясида – ёш ижодкор билан тавсифланса, ёрдамчи партияда – устози қиёфасини барчага намойиш қилади. Композиторнинг ўзи бундай ёндашувни режалаштирмаганини қайд этади. А.Хасанов уни “устозига кўрсатган вақтда мавзуларни тавсифини беришда: "Концертнинг бош партияси мен – шўх, эркин, жўшқин. Ёрдамчи партияси эса сиз – менга тўғри йўлни кўрсатаётган одам", дейди. Мана шундай тарзда мени фортепиано ва оркестр учун "Концертим ёзилган" – дея хотирлайди. Композитор кўплаб ҳамкасблари каби бир вақтнинг ўзида ижод қилиш билан бирга педагогик фаолиятини ҳам олиб бормоқда. 1998 йилдан ҳозирги кунга қадар Абдулазиз Хасанов Консерваториянинг бастакорлик ва чолғулаштириш кафедрасида хизмат қилиб келмоқда. Устозларидан олган билим ва кўникмаларни ҳозирда унинг синфида таълим олаётган талабаларига ўргатиб келмоқда. Педагог сифатида ўзини талабчан ва қаттиққўл деб ҳисоблайди: "Ўқувчиларимга берган вазифамни ёзиб, уни устида ишлаётган кезлари кўнглимдагидек чиқармагунига қадар бошқа вазифа бермайман, шу билан бирга ҳар дарсда янги қилган ишларини назорат қилиб баҳолаб бораман. Улар билан шуғулланган вақтда баъзида вақтга ҳам эътибор берилмайди. Сабаби, асарда бизни олдимизда мўлжал бўлиб турган муҳим мақсад ва вазифа борки, улар ижодий ечимини топмагунича ишлаймиз. Мен ўз шогирдларимни мустақил бўлишлари, ҳар бир ижодий тўсиқни ўзлари, менинг ёрдамимсиз ечишларга ундайман. Албатта маълумот бериб, масаланинг моҳиятини тушунтираман ва хатоларини тўғирлайман. Бу борада педагогнинг вазифаси талабани тўғри йўлга солиб йўналтиришдир. Ҳар бир ўқувчи мен учун ўқилмаган бир китоб. Уларнинг ички потенциалини очишга ва ўзларини ижодий қобилиятини очилишига ҳаракат қиламан”, — деб таъкидлайди композитор.

Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling