1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси


Меҳнат ҳуқуқининг принциплари ва манбалари


Download 19.78 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi19.78 Kb.
#1624219
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

3. Меҳнат ҳуқуқининг принциплари ва манбалари.
q Меҳнат ҳуқуқининг принциплари.
Ҳар бир ҳуқуқ соҳасида муайян принциплар амал қилади. Меҳнат ҳуқуқининг принциплари меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солинишида муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга. Меҳнат ҳуқуқининг принципларида инсоннинг энг муҳим ҳуқуқлари ва унинг таъминланиши, инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар мазмуни, инсон энг олий мавжудот эканлиги ва унинг ҳаёти, саломатлиги, шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, моддий ман­фаатлари дахлсиз эканлиги ва қонун билан ҳар томонлама муҳофаза этилиши, айни пайтда тадбиркорлик ва тадбиркор ҳуқуқ­лари ҳам қонун ҳимоясида эканлиги, ишлаб чиқариш жараёнида давлат-жамият-шахс учбурчагида ҳар бир тараф манфаатлари ҳисобга олиниши ва бу жамиятни уйғун ривожланишининг шарти эканлиги ўз аксини топади.

Меҳнат ҳуқуқининг принциплари – меҳнат ҳуқуқи нормаларининг асосий мазмун-моҳиятини ҳамда давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи раҳбарий ғоялар ва қоидалардир.

Меҳнат ҳуқуқининг принциплари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўз аксини топган. Бироқ бошқа айрим кодекслардан (Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари) фарқли равишда меҳнат ҳуқуқининг прициплари рўйхати алоҳида моддада шаклланмаган. Бу ушбу ҳуқуқ соҳасида кўплаб норма-принципларнинг амал қилиши билан боғлиқ. Мазкур принциплар нормалар мазмуни сингдирилган бўлиб, ҳар бир меҳнат ҳуқуқининг институтини нормаларини татбиқ этишда уларга дуч келиш мумкин. Масалан, ходимга тўланадиган ҳақ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги принципини келтириб ўтиш мумкин.
Меҳнат ҳуқуқининг қуйидаги принциплари мавжуд:
- меҳнатнинг эркинлиги ва мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши;
- меҳнат муносабатларида тенглик, камситишнинг тақиқланиши ва ҳуқуқий тартибга солишда асосли фарқларни ўрнатиш мумкинлиги;
- ижтимоий шерикчилик
- меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва меҳнат мажбуриятларини ижросини таъминлашнинг кафолатланганлиги
- ходимнинг аҳволини ёмонлаштиришга йўл қўймаслик
q Меҳнат ҳуқуқининг манбалари
Ҳуқуқ манбаси деганда умумий маънода ҳуқуқни ифода этилиш шакли тушунилади. Ҳуқуқ манбаси муайян бир расмий шаклга эга бўлиши учун бундай манба давлат томонидан эътироф этилиши ва тегишли ҳуқуқ ижодкорлигини амалга оширувчи ваколатли органлар томонидан расман эътироф этилиши, яъни мустаҳкамлаб қўйилиши керак.


Download 19.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling