1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси
Download 19.78 Kb.
|
1-мавзу.маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси.
- Меҳнат ҳуқуқи
- Ёлланма меҳнат
- Меҳнат ҳуқуқининг предмети.
Меҳнат ҳуқуқи фанига кириш 1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. 2. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар ва унинг субъектлари. 3. Меҳнат ҳуқуқининг принциплари ва манбалари. 1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси. Жамиятда кишилар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар ижтимоий муносабатлар ҳисобланиб, уларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқий муносабатлар турли ҳуқуқ соҳалари томонидан тартибга солинади. Шулардан бири меҳнат ҳуқуқи соҳасидир. Ушбу ҳуқуқ соҳаси фуқароларнинг эркин меҳнат қилиш ва касб танлашга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда асосий тартибга солувчи бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида мустаҳкамланган меҳнат қилиш ҳуқуқи қуйидаги шаклларда амалга ошади: а) ишга ёлланиш ва меҳнат шартномаси тузиш; б) давлат хизматига кириш (мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига контракт асосида ҳарбий хизматчи мақомида); в) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш (юридик шахс таъсис этган ҳолда ёки якка тадбиркор); г) эркин касб билан шуғулланиш (ижодий ишлар, нотижорат ташкилотлари фаолиятида беғараз меҳнат қилиш); е) ўзини-ўзи иш билан таъминлаш (томорқасида деҳқон хўжалиги тузган ёки тузмаган ҳолда); ж) қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа шаклларда, масалан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Меҳнат қилиш ҳуқуқи турли шаклларда амалга оширилса-да, меҳнат ҳуқуқи фақат ёлланма меҳнатдан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади. Меҳнат ҳуқуқи фани фақат иш берувчига меҳнат шартномаси тузиш орқали ишга ёлланадиган, ходим мақомига эга бўлган фуқароларнинг иш берувчилар билан бўладиган ўзаро муносабатларини тартибга солади. Умуман, “меҳнат” ва “ёлланма меҳнат” меҳнат ҳуқуқининг таянч тушунчалари ҳисобланади. Меҳнат – моддий ва маънавий бойликларни яратишга қаратилган ижтимоий фойдали фаолиятдир. Меҳнат категория ҳисобланиб, у меҳнат ҳуқуқи, иқтисодиёт, социология ва бошқа фанлар томонидан ҳам ўрганилади. Ёлланма меҳнат – ишчи кучини (билими, малакаси, иқтидори) мулкдорга муайян ҳақ эвазига сотишдир. Бунда ишлаб чиқариш қуроллари ва воситалари билан иш кучи бирлашади. Бироқ эътиборга олиш лозимки, меҳнат халқаро меҳнат стандартларига кўра товар эмас. Бунинг маъноси шундан иборатки, меҳнат унинг эгаси бўлган инсондан ажралмайди, шунинг учун ишчи кучининг эгаси ҳар доим “ҳимояланиши” лозим. q Меҳнат ҳуқуқининг предмети. Меҳнат ҳуқуқининг предмети қандай муносатларни тартибга солади, деган саволга жавоб беради.
Download 19.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling