1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси


Download 19.78 Kb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi19.78 Kb.
#1624219
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Меҳнат ҳуқуқининг предмети – меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ ҳосила муносабатлардир.

Меҳнат муносабатлари – Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги, меҳнат ва жамоа шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш натижасида иш берувчи ва ходим ўртасида вужудга келадиган муносабатлар ҳисобланади.
Меҳнат билан боғланган ҳосила муносабатлар – меҳнат муносабатларидан олдин ёки бир вақтда ёхуд ундан кейин вужудга келадиган ижтимоий-меҳнат муносабатларидир. Мазкур муносабатларга қуйидагилар киради:
- ишга жойлаштиришга оид муносабатлар;
- ижтимоий шерикчиликка оид муносабатлар;
- касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид муносабатлар;
- меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш устидан назорат;
- меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.
q Меҳнат ҳуқуқининг методи.
Меҳнат ҳуқуқининг мустақил ҳуқуқ ва фан соҳаси сифатида амал қилиши учун унинг ўзига хом методлари бўлиши талаб этилади.

Меҳнат ҳуқуқининг методи – меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда қўлланиладиган усуллар ва воситалар йиғиндиси ҳисобланади.

 
Меҳнат ҳуқуқининг методлари учун хос бўлган жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
· императив ва диспозитив тартибга солишнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
· марказий, локал ва шартномавий усулларнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
· субъектларнинг ҳуқуқий мақомида тенглик ва бўйсунганликнинг уйғунлашган ҳолда қўлланилиши;
· меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишда бирлик ва дифференциация;
· меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзига хос усулларининг мавжудлиги.
q Меҳнат ҳуқуқининг тизими.
Меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида предметга хос умумий хусусиятларга эга бўлган, аммо нисбатан мустақил таркибий бирликлар (ҳуқуқ институтлари), нормалар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар яхлит ҳолда меҳнат ҳуқуқининг тизимини ташкил қилади.


Download 19.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling