1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси


Download 19.78 Kb.
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi19.78 Kb.
#1624219
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Меҳнат ҳуқуқининг манбалари – меҳнат ҳуқуқи нормаларининг ифодаланиш шакллари бўлиб, унда ваколатли органларнинг ижтимий муносабатларни тартибга солиш бўйича эрк-хоҳиши ўз аксини топади.

Меҳнат ҳуқуқининг манбаларини қуйидагича таснифлаш мумкин:
- ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- ижтимоий шерикчилик ҳужжатлари;
- иш берувчи томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган принцип ва нормалари, шунингдек халқаро шартномалар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқли равишда локал норматив ҳуж­жатлар, яъни иш берувчилар ва ходимлар вакиллик органлари томонидан ишлаб чиқилган ва бевосита корхона, муассаса, ташкилотларда жорий қилинган турли норматив ҳужжатлар (жамоа шартнома ва келишувлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, турли-туман низом ҳамда уставлар ва бошқалар) ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбалари қаторига киради.
Шунингдек, гарчи меҳнат ҳуқуқининг манбалари қаторига киритилмаган бўлса-да, меҳнат шартномаси, иш муомаласи одатлари, суд қарорлари ҳам меҳнат муносабатларини тартибга солишда катта аҳамият касб этади.
Download 19.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling