1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси, предмети, методи ва тизими. Меҳнат ҳуқуқининг тушунчаси


Download 19.78 Kb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi19.78 Kb.
#1624219
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Меҳнат ҳуқуқининг тизими – ягона ҳуқуқ соҳасини ташкил этувчи ва нисбий мустақил ташкилий тузилишга, ҳуқуқ институтларига эга бўлган ҳуқуқ нормалари йиғиндисидир.

Меҳнат ҳуқуқининг умумий қисми таркибига фаннинг предмети, услублари, тамойиллари, манбалари, ҳуқуқий муносабат ва унинг моҳияти, ижтимоий шерикчилик ва уни амалга оширилиш шакллари, меҳнат муносабатлари субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми, жамоа шартнома ва келишувлари тузилиши, бажарилиши билан боғлиқ бўлган институтлар киритилган бўлиб, улар меҳнат ҳуқуқининг махсус қисмига оид муносабатларни тартибга солинишида муайян аҳамиятга эга бўлади.
Меҳнат ҳуқуқининг махсус қисми меҳнат муносабатларининг предмети бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган, конкрет турини ифодаловчи институтлар ҳамда умумлаштирувчи тушунчаларни ўз ичига қамраб олади.
Меҳнат ҳуқуқининг махсус қисми институтларини қуйидагилар ташкил этади:
1. Аҳолини ишга жойлаштириш;
2. Меҳнат шартномаси;
3. Иш вақти ва дам олиш вақти;
4. Меҳнатга ҳақ тўлаш;
5. Кафолатли ва компенсация тўловлари;
6. Меҳнат интизоми;
7. Меҳнат муҳофазаси;
8. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавоб­гарлиги;
9. Меҳнат низолари ва уларни кўриб ҳал қилиш.
2.Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар ва унинг субъектлари.
q Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар.
Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабат корхона, муассаса, ташкилотда ходим меҳнатини қўллаш бўйича юридик муносабатдир.
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар меҳнат ҳуқуқини бошқа ҳуқуқ соҳаларидан (фуқаролик ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, бизнес ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ҳуқуқи) ажратиб туради. Меҳнат муносабатлари учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:
- ходимнинг аниқ меҳнат функцияларини (касб, лавозим, мутахассислик, малака) бажариши;
- меҳнат функцияларини шахсан бажариш;
- ҳокимлик-бўйсуниш элементининг мавжудлиги;
- ҳақ эвазига бажариш;
- ходимнинг меҳнат жамоаси таркибига қўшилиши.
q Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари
Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат субъектларнинг юридик алоқаси билан вужудга келади.

Меҳнат муносабатларининг субъектлари деганда меҳнат қонунчилигига кўра ижтимоий меҳнат муносабатларида иштирок эта оладиган ҳамда бу соҳада субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўладиган юридик ҳамда жисмоний шахслар назарда тутилади.

Меҳнат муносабатларининг субъектлари бўлиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим:
1) Меҳнат ҳуқуқий муносабат субъекти тегишли ҳуқуқий мақомга (ҳуқуқ лаёқати, муомала лаёқати, деликт лаёқат) эга бўлиши;
2) Қонунда белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлар эгаси бўлиши;
3) Ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажарилиши қонун кучи билан кафолатланиши;
4) Бузилган ҳуқуқларнинг мажбурий воситалар билан ҳимоя қилинишининг таъминланиши.
Меҳнат муносабатларининг субъектлари қуйидагилардир:
· Ходим;
· Иш берувчи;
· Меҳнат жамоаси;
· Ходимлар вакиллик органлари;
· Иш берувчилар вакиллик органлари.

Download 19.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling