1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Балансда муҳим ўрин тутадиган моддаларнинг жиддийлик


Download 1.78 Mb.
bet31/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

Балансда муҳим ўрин тутадиган моддаларнинг жиддийлик
даражасини аниқлаш (баланс умумий суммасининг 1% дан
юқори бўлган моддалар муҳим деб олинган)

Баланс моддалари


Сумма, минг сўм


Модданинг баланс жамидаги улуши%


Жиддийлик даражаси, минг сўм




Актив моддалари

Асосий воситалар


654472,0


80,4

8040,0

Ишлаб чиқариш заҳиралари


39957,0

5,0

500,0

Тайёр маҳсулотлар

49211,0

6,0

600,0

Харидор ва буюртмачилар

69938, 0


8,6

860,0

БАЛАНС

813578,0

100,0

10000,0



Пассив моддалари

Устав капитали


19741,0

2,4

240,0

Резерв капитали

616135,0


75,7

7570,0

Тақсимланмаган фойда


23819,0

2,9

290,0

Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар

24134,0

3,0

300,0

Қисқа муддатли қарзлар

30000,0

3,7

370,0

Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар

32120,0

3,9

390,0

Кредиторлар:

8597, 0
23102, 0

35930, 0

1,1
3, 2

4, 1

110,0
320,0

410,0

БАЛАНС

813578,0

100, 0

10000,0

Аудитор аниқланган хатолар бўйича мижоз-корхона раҳ-бариятига жорий бухгалтерия даврида тузатиш ёзувларини амалга оширишни тавсия қилиши лозим. Агарда тахмин қи-линаётган хатолар ва тафовутлар сезиларли даражада бўлса, мижоз-корхона раҳбариятининг тузатиш киритишга рози бўл-маслиги аудитор учун салбий аудиторлик хулосаси тузишга асос бўлиши мумкин.


Аудиторлик ташкилоти томонидан ўрнатиладиган асосий кўрсаткичлар тизими ва жиддийлик даражаси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ҳамда аудиторлик ташкилотининг ижро органи томонидан тасдиқланади.
Аудиторлик текшируви жараёнида юзага келган вазиятлар тақазоси билан жиддийлик даражаси кўрсаткичи ўзгартирили-ши (тузатилиши) мумкин. Бунда жиддийлик даражасининг ўзгартирилиш факти, унинг янги кўрсаткичи, тегишли ҳисоб-китоблар ва далил-исботлар тафсилоти аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс эттирилган бўлиши лозим.
Таъкидлаш жоизки, №9-АФМС да жиддийлик даражасининг асосий кўрсаткичлар тизимини ва ушбу даражани аниқ-лашнинг услубий асосланган тартибини аудиторлик ташкилоти томонидан ўзгартириш учун асос бўлувчи омиллар ҳам келтирилмаган. Бизнинг фикримизча, бундай омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
  • молиявий ҳисобот асосий кўрсаткичларини ёки баланс моддаларини аниқлаш тартибига таъсир қиладиган, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишни ислоҳ қилишга доир ўзгаришлар;


  • жиддийлик даражасини аниқлаш услублари олдига қўйиладиган талабларни белгилайдиган, аудитга доир қонунчиликдаги ўзгаришлар;


  • аудиторлик ташкилоти ихтисослашувининг ўзгариши;


  • аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар таркибидаги ўзгаришлар, уларнинг ишлаб чиқариш тури ёки тармоғига тегишлилигининг ўзгариши;


  • аудиторлик ташкилоти раҳбариятининг ўзгариши.


Жиддийлик даражаси бухгалтерия ҳисоби юритиладиган ва бухгалтерия ҳисоботи тузиладиган валютада ифодаланиши лозим. Жиддийлик даражаси ҳар бир аудиторлик текшируви учун текширувни режалаштириш босқичи якунланганидан сўнг аниқланган бўлиши лозим. Аниқланган жиддийлик даражасининг қиймати аудиторлик текширувининг умумий режасида ҳам акс эттирилган бўлиши керак. Агар мижоз-корхона вакиллари жиддийлик даражасининг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланиш тартиби билан қизиқиб қолишса, у ҳолда аудиторлар уларга ушбу ахборотни тақдим этишлари зарур.





Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling