1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Жиддийлик даражасини аудитда қўллаш тартиби


Download 1.78 Mb.
bet32/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

3. Жиддийлик даражасини аудитда қўллаш тартиби.
Аудитор қуйидаги ҳолларда жиддийлик даражасини инобатга олиши лозим:
  • режалаштириш босқичида - қўлланиладиган аудиторлик амалларининг мазмуни, вақт сарфини ва ҳажмини аниқлашда;


  • муайян аудиторлик амалларини бажариш вақтида;


  • аудитни якунлаш босқичида аниқланган чалкашликлар ва хато-камчиликларнинг бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткич-лари ишонч-лилигига таъсирини баҳолашда.


Аудитор томонидан белгилаб қўйилган айрим камчиликлар ўз-ўзидан жиддий тавсифга эга бўлмаслиги мумкин. Аниқланган камчиликлар тўплами, ҳамда тахмин қилинаёт-ганлари билан бирга қўшиб олинган белгилаб қўйилганлари эса жиддий бўлиши мумкин. (бутун маълумотлар тўплами учун хатоларни танлаб текшириш оқибатида белгилаб қўйил-ган камчиликлар тарқалиб кетиши натижасида)


Аудиторлик фаолиятида кузатиладиган бир неча ҳолат-ларни кўриб чиқамиз:
1. Аудитор текшириладиган хўжалик юритувчи субъект ҳисоботининг барча муҳим жиҳатлари ишончлилиги ҳақида, агар бир вақтнинг ўзида қуйидагилар таъминланса, хулоса қилишга ҳақли-дир:
  • аудит жараёнида белгилаб қўйилган тафовутлар ва тахмин қилинаётган чалкашликлар суммаларининг йиғиндиси жиддийлик даражасидан анча кам бўлса;


  • хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишдаги тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларидан четга чиқишлари аудиторнинг профессионал фикрига кўра жиддий ҳисобланмаганда.


2. Агар қуйидаги иккита шартнинг биттаси бажарилганида аудитор текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи жиддий муносабатларда ишончли деб тан олинмаслиги тўғрисида хулоса қилиши лозим:



  • аудит ўтказиш жараёнида белгилаб қўйилган ва тахмин қилинаётган камчиликлар суммаси жиддийлик даражасидан анча кўп бўлганида;


  • хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиши ва молиявий ҳисоботни тузишда тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларидан четга чиқишлари аудиторнинг профессионал фикрига кўра жиддий ҳисобланганда.


3. Ўзининг профессионал фикр-мулоҳазаларидан фойдаланиб, аудитор мазкур вазиятда текширилаётган молиявий ҳисоботда жиддий хато – камчиликлар мавжудлиги тўғрисида хулоса қилиш ёки қилмаслик ҳақида бир қарорга келиши, ёхуд агар қуйидаги шартлардан биттаси бажарилса, тегишли изоҳларни аудиторлик хулосасига киритиш зарурлиги ҳақида хулоса қилиши ва масъулиятни ўз зиммасига олиши лозим:


  • аудит ўтказиш чоғида молиявий ҳисоботдаги белгилаб қўйилган ва тахмин қилинаётган камчиликлар жиддийлик даражасидан юқори ёки паст, аммо умумий миқдори бўйича унга яқин бўлганда;


  • хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш тартибида тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига нисбатан тафовутлар мавжуд бўлиб, аммо бу тафовутлар жиддий ҳисобланмаслиги муқаррар бўлганда.


Бунда вазиятни аниқлаштириш мақсадида аудитордан қў-шимча аудиторлик амалларини бажариш талаб қилиниши мумкин.


Аудитор кўрсатилган камчиликларни тугатиш бўйича мижоз-корхона раҳбариятига тузатиш ёзув(проводка)ларини таклиф этиши мумкин. Агар аудит жараёнида молиявий ҳисоботда белгилаб қўйилган ва тахмин қилинаётган камчиликлар жиддий бўлса, мижоз-корхона раҳбарияти уларни тузатишга рози бўлмаслиги аудитор учун салбий хулоса тузишга асос бўлиши мумкин.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling