1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 1.78 Mb.
bet77/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

Аудитнингхалқаростандартлари.


АудитнингХалқароСтандартлари – АХС (InternationalStandardsofAuduting – ISAs) БухгалтерларнингХалқароФедерациясиБХФ (InternationalFederationAccountants – IFAC) таркибидагиАудиторликАмалиётибўйичаХалқароКомитет – ААХК (InternationalAuditingPracticeCommitte) томониданишлабчиқилади. IFAC 1977 йил 7 октябрдаташкилтопган. УшбуФедерациягадунёдаги 100 данортиқмамлакатларнинг, шужумладанЎзбекистоннингҳам, миллийбухгалтерликжамоатташкилотлариаъзобўлибкирган.
АудитнингХалқароСтандартларигамувофиқаудиторликфаолиятинингасосийпринциплариқуйидагиларданиборат: ҳалоллик, ҳаққонийлик, мустақиллик, махфийликвапухтабилимгаэгалик (компетентлилик).
Стандартлаштириладиган ҳар бир объект бўйича 100 та рақам (позиция) берилган. Стандартлаш объектлари 11 та бўлгани учун жами 1100 стандарт ишлаб чиқилиши мумкин. Амалиётда бундай миқдордаги стандартлар учун эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли уларнинг кўпчилигидан фойдаланил-майди. Масалан, «Режалаштириш» (300-399) деб номланган стандартлаш объекти учта стандартдан иборат: 300-«Режалаш-тириш», 310- «Бизнесни билиш», 320-«Аудитда жиддийлик». Демак, режалаштириш масалалари бўйича яна 7 та стандарт қабул қилиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир стандартга 10 тагача субстандарт очиш мумкин. Бизга маълум бўлган манбалар асосида Аудитнинг Халқаро Стандартларини ва уларнинг қисқача мазмунини қуйидаги жадвал кўринишида келтирамиз.
Ушбу стандартлар халқаро миқёсда аудиторлик фаолиятининг сифати ва мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу стандартлар ва меъёрлар бир қанча соҳалар бўйича ишлаб чиқилади:
а) аудит бўйича халқаро меъёрлар;
б) бошқарув ҳисобининг халқаро амалий қоидалари;
в) жамоат сектори бўйича халқаро меъёрлар.
IFAC ҳисоб ва аудитга доир барча фаолиятини ўзининг комитетлари орқали ташкил этади ва амалга оширади. Ҳозирги вақтда булар жумласига: аудиторлик амалиёти бўйича комитет, ўқитиш бўйича комитет, этика (ахлоқ) бўйича комитет, молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби бўйича комитет, режалаштириш бўйича комитет, жамоат сектори бўйича комитет ва бошқалар.
Бутун дунё аудиторлари мазмунан ўхшаш ишни бажарсаларда, ҳар бир мамлакатда аудиторлик фаолиятини ташкил этиш ўзининг миллий хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлари ва меъёрлари эса у ёки бу мамлакатнинг миллий стандартлари ва меъёрларини бекор қилмайди.
Кўплаб мамлакатлар (Ўзбекистон 1999 йилдан бошлаб) ўзларининг миллий стандартларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқмоқдалар. Улар IFACнинг асосий талабларини таъминлаш заруратига йўналтирилган ўз аудиторлик услубиятига эга.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling